Амир Абдуллоҳиён: АҚШ Афғонистондаги нотинчликларнинг асосий сабабчисидир
(last modified Tue, 14 Sep 2021 05:58:18 GMT )
сентябр 14, 2021 10:58 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: АҚШ Афғонистондаги нотинчликларнинг асосий сабабчисидир
    Амир Абдуллоҳиён: АҚШ Афғонистондаги нотинчликларнинг асосий сабабчисидир

Эрон Ислом республикаси ташқи ишлар вазири АҚШ Афғонистоннинг беқарорлиги ва нотинчликларнинг асосий омили ҳисобланади деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  кеча Эрон ТИВ раҳбари  БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш бошчилигидаги " Афғонистондаги гуманитар вазият" мавзусидаги виртуал йиғилишида қатнашиб  нутқ сўзлади.

Эрон ташқи ишлар вазири  ўз сўзларининг бошқа қисмида  барчамиз бугунги кунлар Афғонистонда янги вазият ва янги қийинчиликрага дуч келмоқдамиз.  Афғонистондаги ҳозирги беқарорлик ва нотинч вазиятлар сабабларини муҳим ва асосий қисми АҚШнинг бу мамлакат ички ишларига аралашгани ва олиб борган хато сиёсати билан боғлиқ деб изоҳлади.

Амир Абдуллоҳиён шунингдек  АҚШ режимини Афғонистоннинг босиб олгани йиллари давомида ва ҳозирда бу мамлакатни тарк этишлари билан сўнги кунларда Кобул аэропортида дунё ҳам гувоҳ бўлган фожеаларни вужудга келтиришди деб таъкидлади.

У ўз сўзларида бу виртуал йиғилишининг инсоний ва сиёсий жиҳатларига ишора қилиб,  сиёсий даражада биз хавфсиз, барқарорлик ва ривожланган  Афғонистоннни фақат барча партиялардан иборат инклюзив миллий ҳукуматни тузиш орқали яратиш мумкин деб аниқлик киритди.

Амир Абдуллоҳиён  Эроннинг Афғонистондаги барча партиялар билан алоқаларига алоҳида эътибор қаратиб, Эрон  Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишни қўллаб -қувватлашдан ташқари Афғонистонни терроризм ва гиёҳвандликдан холи бўлган сиёсатни юритади. Афғонистон халқининг ўзи эса ўз ватани тақдирининг келажагини ҳал қила олади деб эслатди.

 

Ёрлиқ