Эроннинг Тошкентдаги элчиси ўзбек расмийлари билан маслаҳатлашди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i65542-Эроннинг_Тошкентдаги_элчиси_ўзбек_расмийлари_билан_маслаҳатлашди
Эрон Ислом Жумҳуриятининг Тошкентдаги элчиси Ўзбекистон расмийлари билан учрашди.
(last modified 2021-09-25T08:47:15+00:00 )
сентябр 24, 2021 20:56 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Тошкентдаги элчиси ўзбек расмийлари билан маслаҳатлашди

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Тошкентдаги элчиси Ўзбекистон расмийлари билан учрашди.

Форс ахборот агентлигининг хабар беришича, Эрон Ислом Жумҳуриятининг Тошкентдаги элчиси  Ҳамид Найрободий ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Тошкентда учрашиб, муҳим икки томонлама ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилишган.

Учрашувда Ўзбекистон ва Эрон Ислом Жумҳурияти кун тартибидаги масалалар, жумладан, илгари эришилган келишувларнинг бажарилиш натижалари муҳокама қилинди.

Томонлар халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича маслаҳатлашдилар.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Тошкентдаги элчиси, шунингдек, Ўзбекистон расмийлари билан Афғонистондаги сўнгги вазият ва мамлакатдаги гуманитар вазиятни муҳокама қилди.

Ўзбекистонда эронлик сармоядорлар иштирокида 272 та компания фаолият кўрсатмоқда.