Амир Абдуллоҳиён Ливанда Ҳизбуллоҳ бош котиби билан учрашди
Эрон Ташқи ишлар вазири ва Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби Ливан ва минтақадаги сўнгги сиёсий воқеаларни муҳокама қилиш учун учрашдилар.
ИРНА агентлигининг жума куни берган маълумотига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ билан учрашувда Эроннинг Ливанга бўлган позицияси барқарорлигини ва барча соҳаларда мамлакатни қўллаб -қувватлаши ва ёнида эканини таъкидлади.
Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ, шунингдек, Эрон дўстларини ёлғиз қолдирмайдиган самимий иттифоқчи ва содиқ дўст эканлигини исботлаганига эътибор қаратди.
Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён пайшанба куни эрталаб Эрон Ташқи ишлар вазири сифатида биринчи ташрифи билан Ливанга келди ва Ливан президенти Мишел Аун, парламент раиси Набиҳ Берри, бош вазир Нажиб Микати ва Ташқи ишлар вазири Абдулла Бухобиб каби юқори мартабали расмийлар билан учрашди.
Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Бейрутга келишдан олдин, Москвада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан мулоқот қилди.