Камилов: Толибон гуруҳи афғонистонликларнинг талабига эътибор қаратиши керак
(last modified Wed, 27 Oct 2021 11:58:50 GMT )
октябр 27, 2021 16:58 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Камилов: Толибон гуруҳи Халқаро ҳамжамият ва афғонистонликларнинг талабига эътибор қаратиши керак
    Абдулазиз Камилов: Толибон гуруҳи Халқаро ҳамжамият ва афғонистонликларнинг талабига эътибор қаратиши керак

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистондаги ҳукмрон гуруҳ бўлган Толибон гуруҳи халқаро ҳамжамият ва Афғонистон халқининг талабларига эътибор қаратиши ва уларни бажариши лозимлигини маълум қилди.

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Теҳронда бўлиб ўтаётган Афғонистонга қўшни мамлакатлар ТИВ раҳарлари иккинчи саммитида сўзлаган нутқида,  ҳозирда Афғонистон  халқаро ҳамжамият томонидан тан олинишини истаган  бир гуруҳ ҳокимиятга келди ва бу борада талаблар ҳам қўйди деб айтди.

Абдулазиз Камилов ўз нутқида,  Афғонистоондаги мавжуд вазият минтақадаги турли масалаларга таъсир қилаётганига тўхталиб, Афғонистонда қийинчиликлардан ташқари имкониятлар ҳам бор ва бу мамлакат имкониятларидан иқтисодий ва савдо лойиҳаларида фойдаланишининг имкони мавжуд деб таъкидлади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари  Афғонистон билан қўшни давлатлар ўртасида узлуксиз ва фойдали  алоқалар ва интеграция яратиш мумкинлигини ва бу борада темир йўл линиясини ҳам қайд этиш лозимигига ишора қилиб,  биз Афғонистонга таълим соҳасида ҳам иқтисодий соҳада ҳам кўмаклашишга тайёрмиз. Биз шунингдек Афғонистонда турли гуруҳлар ва этник вакиллари иштирокида инклюзив ҳукумат тузилиши кераклигини таъкидлаймиз деб аниқлик киритди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири шунингдек  Халқаро ҳамжамият ҳам  Афғонистон олдидаги мажбуриятларини бажариши зарур ва Афғонистонда ҳукмрон гуруҳ ҳам  афғонистонликлар ва халқаро ҳамжамиятнинг талаб ва умидларига эътибор бериб уларни амалга ошириши керак деб баён этди.

 

 

Ёрлиқ