Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
-
Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича Эронда 24 соат ичида 128 кишининг коронавирусдан вафот этиши билан бу вирус қурбонлари сони 126 минг 126 нафарга етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида 6 минг 809 нафар янги касалланганлар аниқланди, ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 916 минг 211 кишига етди.
Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 5 миллион 494 минг 689 киши соғайиб, уйига жавоб берилган.
Ўтгна куни Эронда 767 минг 553 киши коронавирусга қарши эмланди
Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 52 миллион 379 минг 57 киши биринчи доза, 33 миллион 674 минг 73 киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 86 миллион 137 минг 470 нафарни ташкил қилади.