Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
-
Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича Эронда 24 соат ичида 109 кишининг коронавирусдан вафот этиши билан бу вирус қурбонлари сони 127 минг 918 нафарга етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида 7 минг 322 нафар янги касалланганлар аниқланди, ва мамлакатда вирусга чалинганлар сони 6 миллион 272 минг 69 кишига етди.
Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 5 миллион 670 минг 656 киши соғайиб, уйига жавоб берилган.
Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 55 миллион 511 минг 128 киши биринчи доза, 41 миллион 650 минг 237 киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 97 миллион 560 минг 246 нафарни ташкил қилади.