Эрон ва Венгрия қўшма комиссиясини тузишга асосий эътибор қаратилди
(last modified Fri, 17 Dec 2021 07:59:12 GMT )
декабр 17, 2021 12:59 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Венгрия қўшма комиссиясини тузишга асосий эътибор қаратилди
    Эрон ва Венгрия қўшма комиссиясини тузишга асосий эътибор қаратилди

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Эрон ва Венгрия ўртасида иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликни ривожлантириш учун қўшма комиссия ташкил этилишини таъкидлади.

ИРНА хабарига кўра; Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Саййид Иброҳим Раисий пайшанба куни Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сиарто билан учрашувда икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга тўхталар экан, деди: Эрон ва Венгрия ўртасидаги муносабатлар етарлича мақбул эмас ва биз икки томонлама ҳамкорлик орқали муносабатларни мақбул даражага олиб чиқишимиз мумкин.

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти афғонларнинг Европа давлатларига кўчиши ҳақида шундай деди: "НАТО ва АҚШнинг Афғонистондаги йигирма йиллик иштирокининг натижаси афғон халқининг қирғин этилиши, жиноятлар, қон тўкилиши ва халқ ночорлигидир. 30 мингдан ортиқ афғон болалари Американинг Афғонистонда фаолияти натижасида ногирон бўлиб қолган." Раиси Афғонистоннинг ушбу мамлакат халқи томонидан бошқарилишини таъкидлади ва қўшимча қилди: "Афғонистон мустақил ҳукумат томонидан бошқарилиши керак."

Президент масалаларни ҳал қилишда Ғарбнинг икки томонлама қарашига тўхталиб, “Ғарбнинг икки томонлама стандартлари халқ ишончига путур етказади. Умид қиламизки, Исо (а.с.) таваллудлари арафасида баъзи Ғарб давлатлари нафақат насронийликка даъво қилишади, балки насронийлик таълимотига ҳам амал қилишади.", деди.

Учрашувда Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сиарто шундай деди:"Биз Ғарб ва НАТО Афғонистон масаласида иккиюзламачилик қилганига ишонамиз ва ҳозир биз афғон қочқинларининг катта оқимидан хавотирдамиз." Сиарто Эрон Ислом Жумҳурияти ҳукуматининг савдо-иқтисодий алоқаларга бўлган эътиборидан мамнунлигини билдириб, “Биз Теҳрон ва Будапешт ўртасидаги муносабатлар даражасини яхшилашга ҳаракат қилмоқдамиз”, деди.