Амир Абдуллоҳиён: Санкцияларни бекор қилиш соҳасида Эрон талабларининг бир қисми кўриб чиқилмаган
Эрон ташқи ишлар вазири Санкцияларни бекор қилиш соҳасида Эрон талабларининг бир қисми кўриб чиқилмаганини таъкидлаб ўтди: Оптимизм, хайрихоҳлик ва жиддийлик билан биз Венада яхши ва ҳатто дарҳол келишувга эришиш учун саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз.
Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён душанба куни Финляндия ташқи ишлар вазири Пека Ҳависто билан учрашувдан сўнг ўтказилган қўшма матбуот анжуманида шундай деди:Вена музокараларидан олинган сўнгги матнларни кўриб чиқишда, санкцияларни бекор қилиш соҳасидаги талабларимизнинг бир қисми ҳали кўриб чиқилмаган.
Амир Абдуллоҳиён қўшимча қилди:Келгуси кунларда Венадаги Эрон музокарачилари келишиб олинадиган ҳужжатга эътибор қаратадилар, унда турли томонлар қайтиб келиб, ядровий келишувга содиқликларини намойиш этадилар.
Дипломатик хизмат раҳбари таъкидлади:Яқин кунларда яхши келишувга эриша оламизми, бу уч Европа давлати ва АҚШнинг ташаббуси ва хатти-ҳаракатларига боғлиқ.
Амир Абдуллоҳий давом этди:Эронга келсак, биз некбинлик, хайрихоҳлик ва жиддийлик билан яхши ва ҳатто дарҳол келишувга эришиш учун ҳаракатларимизни давом эттирамиз.
Қўшма матбуот анжуманида Финляндия ташқи ишлар вазири Пека Ҳависто ҳам шундай деди:Биз ядровий битимни қўллаб-қувватлаймиз ва умид қиламизки, ядровий битим қайта тикланади ва биз Эроннинг МАГАТЕ билан яхши ҳамкорлик қилишини биламиз ва ниҳоят ядровий битимнинг муваффақиятли музокаралари натижаси икки мамлакат ўртасидаги алмашинувни ошириш учун имконият бўлиши мумкин.
Финляндия ташқи ишлар вазири таъкидлади:Биз Вена музокаралари бўйича келишувга эришишни интиқлик билан кутмоқдамиз.
Ямандаги урушни тўхтатиш ва Афғонистондаги барча этник гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат тузишга урғу бериш Эрон ва Финляндия ташқи ишлар вазирлари муҳокама қилган бошқа мавзулар бўлди.