Иброҳим Раисий: Эрон ҳукумати Украинага тинчликни қайтаришга ёрдам бериш учун дипломатик режа тузишга тайёр
(last modified Mon, 28 Feb 2022 06:07:19 GMT )
феврал 28, 2022 11:07 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: Эрон ҳукумати Укранага тинчликни қайтаришга ёрдам бериш учун дипломатик режа тузишга тайёр
    Иброҳим Раисий: Эрон ҳукумати Укранага тинчликни қайтаришга ёрдам бериш учун дипломатик режа тузишга тайёр

Эрон президенти Теҳрон ҳукумати Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга олиб келадиган ҳар қандай дипломатик саъй -ҳаракатларни қўллаб- қуввалайди ва тинчликка қайтириш учун ҳар қандай режани тузишга тайёр деб эълон қилди.

Кеча Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий  вазирлар маҳкамаси йиғилишида сўзлаган нутқида Эрон ислом республикаси ўз ташқи сиёсатининг асосий тамойилларига асосланиб гегемонлик қилишга ва ё зўраовнликка таслим бўлишга   қарши чиқади ва барча халқларни ўз тақдирини ўзи белгиллаш ҳуқуқини ҳимоя этади деб изоҳлади.

Эрон президенти ўз сўзларида, Эрон мамлакати ўн йилликлар давомида НАТО нуфузини кенгайишининг хавфсизлик хавотирларни тушунар экан барча мамлакталарнинг ҳудудий яхлитлиги ва миллий суверенитетини сақлашни таъкидламоқда деб қўшимча қилди.

Иброҳим Раисий Эрон дипломатия ва барча томонларнинг халқаро мажбуриятларига сидқидилдан риоя этиши Украинадаги мавжуд инқироздан чиқишнинг ягона барқарор ва адолатли йўл эканлигига қатъий ишонади деб аниқлик киритди.

Эрон президенти шунингдек фуқаролар ва тинч аҳолининг ҳаёти ва мулкини ҳимоя қилиш, халқаро ва инсонпарварлик ҳуқуқларга риоя қилиш масалаларига барча томонлар жиддий эътибор қаратишлари лозим деб баён этди.

У сўзларининг бошқа қисмида Эрон ТИВ-и, бошқа муҳим ва масъул идоралари  Эрон фуқароларини айниқса Украинада яшайётган эронлик табаларни ҳимоя қилиш учун зарур чора -тадбирларни кўриб чиқишни тезлаштиришлари зарур деб қайд этди.

.

Ёрлиқ