Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг ахборот анжуманидаги баёноти
(last modified Mon, 24 Oct 2016 12:52:55 GMT )
октябр 24, 2016 17:52 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг ахборот анжуманидаги баёноти

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби бугун душанба куни ўзининг ҳафталик ахборот анжуманидаги чиқишида маҳаллий ва хорижий мухбирларнинг саволларига жавоб берди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби бугун душанба куни ўзининг ҳафталик ахборот анжуманидаги чиқишида маҳаллий ва хорижий мухбирларнинг саволларига жавоб берди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий Туркия расмийларининг баёнотлари ва уларнинг Мосел амалиётида иштирок этишлари бўйича қистовлари ҳақида шундай айтдики, терроризм мавзуси муҳим баҳс мунозара бўлиб ҳар қайси давлат терроризмга қарши курашса яхши, аммо шу баҳона билан бошқа мамлакат суверенитетини бузиш ноқонунийдир. Баҳром Қосемийга кўра, Моселда терроризмга қарши курашда иштирок этиш, фақат Ироқ марказий давлатининг рухсати билан амалга оширилиши керак. Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эрон ва Европа иттифоқи ўртасида инсон ҳуқуқлари бўйича музокара ўтказиш ҳақида шундай айтдики, бизнинг европа мамлакатлари билан алоқаларимиз қадимий бўлиб, Эрон ўртасида минтақавий ва халқаро масалалар хусусида ҳам ихтилофлар мавжуддир. Эрон томони Европа билан шу кунгача суҳбатлар ўтказиб келган ва бундан кейин ҳам ушбу мулоқотлар давом этаверади. Шунингдек, Баҳром Қосемийнинг таъкидлашича, инсон ҳуқуқлари масаласи Эрон ва Европа ўртасидаги музокараларда муҳокама этилиши мумкин. 

Ёрлиқ