сентябр 13, 2022 12:45 Asia/Tashkent
  • Эрон “Шимол-жануб\
    Эрон “Шимол-жануб\" коридорида 27 минг контейнер транзитида юк ташиш бўйича рекорд ўрнатди

Эрон Ислом Республикаси кемачлик соҳаси жорий йилнинг аввалги 4-ойида Шимол-жануб коридори орқали 27500 TEU контейнерларни транзит қилишга муваффақ бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,Эрон Миллий денгиз флоти " Шимол -жануб" йўналиши бўйича транзит юкларни ташиш бўйча янги рекорд ўрнатишга муваффақ бўлди ва жорий йилнинг датлабки 4 ойида Шимол-жануб йўлакда Эрон юк ташиш гуруҳи томонидан 27  500 TEU контейнер ташиди ва бу транзит контейнерларнинг оғирлиги 337 000 тоннани ташкил этади.

Хабарга асосан, шимол-жануб коридорини қайта тиклаш лойиҳасининг бошида Ҳиндистон ва БАА портлари ҳамда Россия портлари ўртасида бор-йўғи иккита транзит йўналиши белгиланган бўлиб, сўнгги икки ой ичида дунёнинг турли портларида жадал суръатлар билан 14 та йўналишга кенгайтирилди.

Эроннинг кемачилик-денгиз орқали юк ташиш тармоғи эслатиб ўтилган манбалардан асосий транзит мақсадини,  МДҲ мамлакатлари ва Россия ҳисобланашига ишора қилиб, товарлар ушбу транзит йўналишларда гуруҳнинг имкониятлардан фодайланган ҳолда,  DOOR TO DOOR-  эшикдан эшикгача  товарлар эгаларига етказилишини таъкидлади.

Эрон Ислом Республикаси кема орқали юк ташиш соҳаси ўзининг асосий стратегиялардан бирини  юкларни мултимода шаклда ташишга эътибор қаратмоқда ва ҳозирда Эрон портларида жуда яхши имкониятлар мавжудлигини инобатга олиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тўртта сузувчи кема буюртма қилиш орқали Каспий денгизда юк ташишда контейнер сиғимини оширишга ҳаракат қилинган.

Ёрлиқ