Генерал Боқирий: Ҳож Қосим Сулаймонийни террор этганлардан қасос олиш бекор бўлмайди
(last modified Mon, 02 Jan 2023 06:06:33 GMT )
Январ 02, 2023 11:06 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий: Ҳож Қосим Сулаймонийни террор этганлардан қасос олиш бекор бўлмайди
    Генерал Боқирий: Ҳож Қосим Сулаймонийни террор этганлардан қасос олиш бекор бўлмайди

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раиси ўз нутқида шаҳид Ҳож Қосим Сулаймоний шаҳидлигининг йиллиги муносабати билан ўз мурожаатида, генерал Сулаймоний шаҳодатининг омиллари, бу ҳодиса бошқарувчилари ва ижрочиларидан уч олиш ислом олами ёшлари ва унинг дунёдаги фидоийларининг кун тартибидан ҳеч қачон олиб ташланмайди.

Эрон  телерадиокомпанясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий  ўз сўзларида шаҳид генерал Қосим Сулаймонийга суиқасднинг омиллари бошқарувчилари ва ижрочилари ўзларининг ёвуз режасини амалга оширган кун эҳтимол ислом олами географиясидаги зўравон ва экспансионистик мақсадлари йўлидаги энг катта тўсиқни олиб ташладик деган фикрда эдилар аммо вақт ўтиши билан бошқа ҳақиқатлар ошкор бўлмоқда деб эълон қилди.

Муҳаммад Боқирий қаршилик қаҳрамони гарчи бугун орамизда бўлмаса-да лекин ўзининг шаҳидлиги билан дунёнинг эркин фикрловичлари ва ҳуқуқ изловчилари учун йўл очиб берди ва бунга  ҳеч бир омил тўсиқлик қила олмайди деб таъкидлади.

Эрон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи шунингдек шаҳид Қосим Сулаймоний тафаккури бугун исломий жамиятлар ёшлари ва дунёнинг озодлик изловчилари орасида кенг тарқалиб унинг номи ўзига ишонч ва душман устидан ғалаба қозониш рамзидир. Шунинг учун унинг душманлари ҳатто ижтимоий тармоқлар ва кибер фазода ҳам унинг номидан қўрқишади деб қўшимча қилди.

Генерал Муҳаммад Боқирий  ўз сўзарида генерал Сулаймонийнинг шаҳид этишда рол ўйнаган омиллари, бошқарувчилари ва ижрочиларидан қасос олиш ҳеч қачон ислом олами ёшлари ва дунёнинг барча бурчакларидан фидоийларининг кун тартибидаб олиб ташланмаслигини таъкидлаб, террорчилар эса қасос оладиган кунгача шармандали умрларини бу даҳшатли туш билан ўтказишади деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 3 январида  Ироқ давлатининг расмий таклифига биноан Бағдодга сафар қилган Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жорий йилнинг аввалида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Ёрлиқ