Теҳронда Эрон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари мулоқот қилдилар
(last modified Sat, 11 Mar 2023 11:01:13 GMT )
март 11, 2023 16:01 Asia/Tashkent
  • Теҳронда Эрон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари мулоқот қилдилар
    Теҳронда Эрон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари мулоқот қилдилар

Эрон ТИВ раҳбари ва Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш йўллари юзасидан фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом республикаси 1991-йил 25-декабрда Ўзбекистоон республикаси мустақиллигини тан олди ва 1992-йл  10-май оийда икки давлат ўртасида сиёсий алоқалар ўрнатилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Теҳронга сафар қилган Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Саидов бугун Теҳронда эронлик ҳамкасби Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён билан учрашиб суҳбатлашди. Учрашувда Саидов ва Абдуллоҳиён энг муҳим халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Эроннинг 13-ҳукумати 2021-йил 3-августида ишга киришганидан буён ташқи сиёсатда мутаносимблик ишонишни, қўшнилар ва исломий давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш хорижий дастурларининг устувор йўналиши эканлигини кўрсатди.

Минтақавийлик сиёсати, шарққа қараш, ШҲТ келишуви ва ЭКО Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти каби минтақавий ва минтақадан ташқари ташкилот ва муассасаларда иштироок этиш Эроннинг 13-ҳукумати томонидан олби борилаётган мамлакат ташқи сиёсатини мувозанатлаш мисолидир.

Ёрлиқ