Эрон ТИВ раҳбари: террорчиларнинг ғижгижланиши билан Швеция парламенти Ислом Инқилоби соқчилар корпусига қарши нотўғри позиция тутмоқда
(last modified Thu, 11 May 2023 16:18:49 GMT )
май 11, 2023 21:18 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: террорчиларнинг ғижгижланиши билан Швеция парламенти Ислом Инқилоби соқчилар корпусига қарши нотўғри позиция тутмоқда
    Эрон ТИВ раҳбари: террорчиларнинг ғижгижланиши билан Швеция парламенти Ислом Инқилоби соқчилар корпусига қарши нотўғри позиция тутмоқда

Эрон ТИВ раҳбари Швеция парламентининг Ислом Инқилоби соқчилар корпуси билан боғлиқ ҳаракатини Эрон халқи томонидан рад этилган террорчи унсурларнинг ғижгижланиши билан амалга оширилганига тўхталиб, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси минтақада терроризмга қарши курашда катта ва муҳим рол ўйнамоқда деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ирландиядик ҳамкасби Майкл Мартин билан телефон орқали суҳбатида Европарламентнинг нотўғри ҳаракатига ишора қилиб,, Швеция парламентининг  Европа Иттифоқининг ўз таъбири билан " террорчи" ташкилотлари рўйхатига  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси номини киритганини кескин қоралаб, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси мамлакатнинг чегара ва миллий хавфизлигини қуриқлаш учун масъул бўлган суверен органдир ва бу ташкилот  минтақада терроризмга қарши курашда энг катта ролга эга деб эълон қилди.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида бу ҳаракат Эрон миллати томонидан рад этилган террорчи унсурларнинг гижгижланиши билан амалга оширилди деб қўшимча қилди.

Абдуллоҳиён шунингдек, Эрон Ислом Республикаси ва Ирландия ўртасидаги ҳамкорликнинг турли соҳаларига ҳам ишора қилар экан, мавжуд имкониятлардан икки давлат манфаатларига мос равишда фойдаланиш зарурлигини ҳам таъкидлади.

Телефон орқали бу мулоқотда Ирландия ТИВ раҳбари Майкл Мартин ҳам Эрон Ислом Республикасининг Ирландия фуқаросини озод қилиш ҳақидаги инсоний ва гуманитар қарорини қадраб, ўз мамлакатининг Теҳрон билан ҳамкорлик қилиш истагини маълум қилди.

Майкл Мартин сўзларининг бошқа қисмида Ирландия ҳеч қачон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бошқарув органи хусусида нотўғри қарор чиқаришдан манфаатдор эмас ва биз Эроннинг терроризмга қарши курашдаги ролидан хабардормиз деб қайд этди.

Ирландия ТИВ раҳбари Эроннинг МАГАТЭ билан ҳамкорлик жараёни ва санкцияларни бекор қиоиш ҳаракатидан мамнунлигини билдириб Ирландия бу жараённи олқишлайди деб хабар қилди.

Ёрлиқ