май 26, 2023 13:18 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон давлатлари тарихий обидаларни асраб-авайлаш соҳасида ўзаро имкониятларни алмашишни таъкидламоқда
    Эрон ва Ўзбекистон давлатлари тарихий обидаларни асраб-авайлаш соҳасида ўзаро имкониятларни алмашишни таъкидламоқда

Эрон марказидаги Исфаҳон вилояти ҳокимиятининг сиёсий, хавфсизлик ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон ўртасида тарихий мерос ва обидаларни асраб-авайлаш соҳасида билим ва имкониятларни алмашиш зарурлигини маълум қилди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, Исфаҳон вилояти ҳокимининг сиёсий, хавфсизлик ва ижтимоий  масалалар бўйича ўринбосари Муҳаммадризо Жоннисорий  Ўзбекистоннинг маданий мерос ва туризм бўйича ўринбосари Шуҳрат Маҳмудов билан учрашувда, Эрон  ва Ўзбекистоннинг икки давлат ўртасидаги маданий яқинлик ҳақида гапириб,  икки давлатнинг тарихий оқибатларига назар ташлайдиган бўлсак, кўп муштарак жиҳатлар ҳам борки бунга сабаб икки халқнинг узоқ йиллар аввал ўрнатилган дўстлик ва биродарлик муносабатларидир деб изоҳлади.

Исфаҳон губернаторининг ушбу муовини Эрон ва Ўбекистон халқлари бир- бирига жуда чуқур қардошлик туйғсига эга ва бу туйғу икки давлатнинг миллий рамзларида алоҳида ажралаб туради деб қўшимча қилди.

 Ўзбекистон  маданий мерос ва туризм бўйича директори ўринбосраи Шуҳрат Маҳмудов бу учрашувда, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий умумийликларга тўхталиб маданий меросни муҳофаза қилиш соҳасида Эорн тажрибасидан фойдаланиш зарурлишини ҳам таъкидлаб ўтди.

У сўз сўзларида Бухоро шаҳрида ободонлаштириш ишларни бошлаб юбордик ва бу борада эронлик ҳунармандларнинг ёрдамига муҳтожмиз. Биз ушбу буюк санъат ва илм-фанни баҳам кўриш учун устахоналар ва бошқа аламашинувлар ташкил этдик деб эълон қилди.

Ёрлиқ