июн 19, 2023 13:11 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: сионистик режим минтақадаги беқарорлик ва ишончсизлик манбаи ҳисобланади
    Эрон ТИВ раҳбари: сионистик режим минтақадаги беқарорлик ва ишончсизлик манбаи ҳисобланади

Эрон ТИВ раҳбари Фаластин Исломий жиҳод ҳаракати Бош котиби билан учрашувида сиоинстик режим минатқадаги беқарорлик ва ишончсизлик манбаи эканлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз бугун Фаластин Исломий жиҳод ҳаракати бош котиби Зиёд Нахола ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегация Эрон ТИВда Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир  Абдуллоҳиён билан учрашиб мулоқот қилди.

Эрон ТИВ раҳбари Эрон бу учрашувда ирқчи сионистик режим минтақадаги беқарорлик ва ишончсизликнинг асосий манбаи эканлигига тўхталиб, сионистларнинг мазлум Фаластин халқига қарши жиноятларини тўхтатиш учун исломий давлатлар ва ҳукуматлар томонидан изчил ва самарали ҳаракта бўлиши керак деб изоҳлади.

Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён шунингдек, Ғазо бўлгасидаги 5 кунлик урушда қаршилик кучларининг яқмнда қўлга киритлиган буюк ғалабаси ва бу ғалабада қаршилик гуруҳлари бирлигининг самарали ролини таъкидлаб Фаластин масаласини ислом оламининг асосий масаласи сифтида билди ва  Эрон Ислом Республикасининг Фаластин ва муқаддас шаҳар йўлида қўллаб -қувватлаш ҳамда Фаластин халқининг сионистлар ишғолига қарши қонуний қаршилик кўрсатганини олқишлашшишини маълум қилди.

Абдуллоҳиён сўзларининг бошқа қисмида эронлик машҳур генерал шаҳид Қосим Сулаймонийнинг Фаластин қаршилик гуруҳларини  қўллаб-қувватлашдаги ролига ҳам ишора қилиб шаҳид Сулаймонийнинг фикрлари ва самимий саъй -ҳаракталарида ислом мамлакталари ўртасидаги ҳамжиҳатликни  мустаҳкамлаш, сиоинстик режим таҳдидини Ислом умматидан олиб ташлаш, АҚШнинг гегемонлигига қарши тури асосий устувор вазифаларидан эди деб аниқлик киритди.

Фаластин Исломий жиҳод ҳаракати Бош котиби Зиёд Нахола ҳам бу учрашувда Фаластин қаршилик гуруҳаи сионистик режимга қарши тайёргарлик ҳаракати ва бирлиги нуқтаи назаридан энг яхши шароитда бўлиб Фаластин халқининг қатъий қўллаб-қувватлаши билан улар сиоинст зўравон режимини ҳам қандай тажовузига қарши туришга ва катта ғалабаларга эришишга қодир деб эълон қилди.

Ёрлиқ