Амир Абдуллоҳиан Европа барча турдаги исломофобия билан жиддий ва самарали курашиши зарурлигига урғу берди
(last modified Wed, 05 Jul 2023 07:17:42 GMT )
июл 05, 2023 12:17 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиан Европа барча турдаги исломофобия билан жиддий ва самарали курашиши зарурлигига урғу берди
    Амир Абдуллоҳиан Европа барча турдаги исломофобия билан жиддий ва самарали курашиши зарурлигига урғу берди

Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён сешанба куни кечқурун Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раҳбари Жозеп Боррел билан телефон суҳбатида Европанинг барча турдаги исломофобия билан жиддий ва самарали курашиши зарурлигини таькидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Хосеп Боррел ва Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ўртасидаги телефон суҳбатида сўнгги халқаро ва минтақавий ўзгаришлар ҳамда Европа ва Эрон ўртасидаги муносабатлар муҳокама қилинди ва фикр алмашилди. Амир Абдуллоҳиён Европанинг ҳар хил исломофобия билан жиддий ва самарали курашиши зарурлигини таькидлар экан, Швецияда исломнинг муқаддасотлари ва Қурьони Каримга нисбатан қилинган ҳақоратларни қаттиқ қоралади ва бу дунёнинг барча бурчакларида мусулмонларнинг туйғуларини оғритишга олиб келишини таькидлади. 

Эрон ташқи ишлар вазири Эрон ва Европа ўртасида муштарак англашувга эришиш йўлида мулоқот каналларини сақлаб қолиш муҳимлигига ишора қилиб, Эрон Ислом Республикаси ва Европа томонлари ўртасидаги сўнгги музокараларни самимий ва конструктив деб баҳолади. Амир Абдуллаҳиан Украинадаги воқеалар ҳақида шундай деди:Эрон Ислом Республикаси ҳамиша дунёда, жумладан Украинада тинчлик ва барқарорлик тарафдори бўлиб келган ва шу нуқтаи назардан урушни тўхтатиш фақат сиёсий ташаббуслар билан мумкин, деб ҳисоблайди.

Эрон дипломатик тизими раҳбари, шунингдек, мунофиқин террор гуруҳининг қайдлари ва террористик ҳаракатларига, кеч бўлса-да, Албания ҳукуматининг бу террорчиларга қарши яқиндаги ҳаракатлари бу уларни қўллаб-қувватлаб, ўз ҳалқи хавфсизлигини хавф остига қўйган Европа давлатлари учун тажриба бўлди, деб ҳисоблади

Бу суҳбатда Жозеп Боррелл ҳам Эрон Ислом Республикаси ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ўртасида давом этаётган ҳамкорлик ва музокараларни олқишлади ва унинг давом этишини фойдали ва ижобий деб баҳолади.

Европа Иттифоқининг ички ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили шундай деди:Қуръони Каримни ҳақорат қилиш Европа Иттифоқининг позицияси эмас ва динларга қарши ҳар қандай ҳақорат ва ҳаракат Европа Иттифоқи томонидан бутунлай қораланади. Боррелл санксияни бекор қилиш билан боғлиқ музокаралар ҳақида шундай деди:ядровий битим ва унинг тузилишини сақлаб қолиш, шунингдек, бир томондан конструктив музокараларни давом эттириш, иккинчи томондан, Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёни Европа Иттифоқи учун муҳимдир.

Ёрлиқ