Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Дамашқда содир этилган терактни қоралади
Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Дамашқ чеккасидаги “Зайнбия ҳудуди”да содир этилган террор портлашини қоралади.
Пайшанба куни кечқурун Дамашқнинг Зайнабия ҳудудида портлаш содир бўлди, натижада 6 киши шаҳид бўлди, яна 23 киши яраланди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний Дамашқ чеккасидаги “Зайнабия” ҳудудидаги Тосуо куни ва Абу Абдуллоҳ ал-Ҳусайн алайҳиссалом учун мотам кунлари содир бўлган ва бир гуруҳ бегуноҳ фуқаролар, жумладан аёллар ва болаларнинг шаҳид бўлишига ва ярадор бўлишига олиб келган террор портлашини қоралади.
ИРНА хабарига кўра, Каньоний Сурия ҳукумати ва халқига ҳамда қурбонларнинг оила аьзоларига ҳамдардлик билдирди:Суриянинг бегуноҳ халқи АҚШ ва баьзи Ғарб давлатларининг шафқатсиз санксияларидан жабр кўраётган бир вазиятда, халқаро ҳамжамиятнинг аламли сукунати соясида сионистик режим ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган террорчи гуруҳлар шундай жирканч жиноятларни содир этишмоқда
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби қўшимча қилди:Сурия ҳукумати ва халқининг кўп йиллик терроризмга қарши курашини ҳисобга олиб, бир қаторда халқаро ҳамжамият ва халқаро ташкилотлар Сурияга қарши ҳар қандай тажовуз, жумладан сионистик режимнинг тажовузкор ҳужумлари ҳамда яқинда содир бўлган террор портлашларини қоралашлари ҳамда Америкаликлар ва Ғарб Сурияга қаршида бир томонлама ва шафқатсиз санксияларни зудлик билан олиб ташлашлари ва зудлик билан самарали чора кўришлари ва бу давлатга инсонпарварлик ёрдамларини жўнатишлари мақсадга мувофиқдир.