Амир Абдуллаҳиён Тошкент билан алоқаларни кенгайтиришга алоҳида урғу берди
сентябр 15, 2023 11:22 Asia/Tashkent
Эрон ташқи ишлар вазири Тошкент билан дўстона муносабатлар муҳимлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги янги элчиси Муҳаммад Али Эскандарий миссияга жўнаб кетиш арафасида Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён билан учрашди ва Эрон Ислом Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонада келгуси иш даври режалари билан таништирди.
Ушбу учрашувда Амир Абдуллоҳиён икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар муҳимлигини таъкидлаб, Эрон ва Ўзбекистон президентларининг муносабатларни яхшилаш истагини инобатга олиб, мавжуд имкониятлардан фойдаланиш зарурлигига ойдинлик киритди.
Ёрлиқ