Раиси:Агар америкаликлар ўз мажбуриятларини бажарса, яхши келишувга эришамиз
Эрон Ислом Республикаси Президенти таъкидлади: Америка ва Европа давлатлари келишувларини бажаришлари керак.
Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида иштирок этиб, Теҳронга қайтди.
Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Республикаси президенти Иброҳим Раисий Нью-Йоркка сафари якунида матбуот анжуманида шундай деди: Эрон Ислом Республикаси ҳеч қачон музокара столини тарк этмади, бироқ баъзи Ғарб давлатлари ва Америка Қўшма Штатлари нотўғри ҳисоб-китоблар ва Эрондаги тартибсизликларни маъқуллагани учун музокара столини тарк этди, бироз вақт ўтгач, Эрон халқи уларни ўз мақсадларига эришишларига йўл қўймаганини кўришгач, яна музокара столига қайтишни илтимос қилдилар.
Раисий қўшимча қилди:Эрон Ислом Республикаси ҳукумати бу борада Эрон миллатининг ҳуқуқларини ҳеч қачон эътибордан четда қолдирмайди ва ядровий битим келишувидаги томонларнинг амалий ҳаракатларини кутмоқда.
Президент Тоғли Қорабоғдаги можаролар ҳақида ҳам шундай деди:Эрон Ислом Республикаси таранглик ва можаро минтақа муаммоларини ҳал қилишнинг йўли эмаслигини ва бу тарангликларни қўшни Озарбайжон Республикаси ва Арманистондаги Эрон каби қудратли давлатларнинг воситачилигида ҳал қилиш мумкинлигини бир неча бор таъкидлаган.
Раисий қўшимча қилди:Эрон Ислом Республикаси Миср билан алоқа ўрнатишда ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпти ва бу ҳақда Миср томонига ҳам маълум қилинган.
Президент таъкидлади:Фаластин озодлиги масаласи доимо ислом оламининг биринчи муаммоси бўлиб, шунинг учун сионистик режим билан алоқа ўрнатиш Фаластин халқи ва қаршиликнинг орқасига ханжар санчиш сифатида қаралади. Сионистик режимнинг минтақадаги айрим ҳукуматлар билан муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган ҳаракатлари улар учун ҳеч қандай хавфсизлик яратмайди. Чунки минтақа халқлари Фаластин миллатига 75 йил давом этган зулм учун бу режимга нисбатан чуқур ғазабга эга.
Раисий ҳам шундай деди:Эроннинг ядровий дастури бутунлай тинч ва халқаро кузатувчилар бу масалани доимо тасдиқлаб келади.
Президент Украинадаги уруш ҳақида қўшимча қилди:Россия президенти Владимир Путин билан бўлган сўнгги суҳбатимда у айнан Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) урушни давом эттиришни исташини ва бу уруш тугашини истамаслигини таъкидлади.