Эрон президентининг илмий масалалар бўйича ўринбосари ҳам Ўзбекистонга борди
-
Эрон президентининг илмий масалалар бўйича ўринбосари ҳам Ўзбекистонга борди
Эрон президентининг фан, технология ва билимга асосланган иқтисодиёт бўйича ўринбосари Эрон ва Ўбекистон технологик ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида бугун Тошкентга жўнаб кетди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президентининг фан, технология ва билимга асосланган иқтисодиёт бўйича ўринбосари Руҳуллоҳ Фирўзободий бу сафарда Ўзбекистон инновациялар вазири билан мулоқотидан ташқари Ўзбекистон саноат вазири билан ҳам учрашиши кутилмоқда.
Руҳуллоҳ Фирўзободийнинг бу сафари эса Ўзбекистон инновациялар вазирининг бу мамлакат халқаро инновациялар ҳафталиги тадбирида қатнашиш таклифига биноан амалга оширилган.
Эрон ислом республикаси павилонларида 25 та Эроннинг билимга асосланган компаниялари иштирок этаётган Uzbekistan Innovation Week ё ўзи Ўзбекистон халқаро инновациялар ҳафталиги кўргазмасига ташриф буюриш, Тошкентдаги инновациялар ва технолгиялар уйига бориш ва бир қанча технологик шартномалар тузиш ва билимга асосланган экспортини ривожлантириш учун замин яратиш Эрон президентиниг фан, технология ва билимга асосланган иқтисодёт бўйича ўринбосарининг Ўзбекистонга ташрифнинг бошқа дастурларидан ҳисобланади.