декабр 07, 2023 16:39 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби: 7 лик гуруҳининг баъзи аъзолари минтақа ва жаҳондаги беқарорликнинг асосий сабабчисидир
    Эрон ТИВ матбуот котиби: 7 лик гуруҳининг баъзи аъзолари минтақа ва жаҳондаги беқарорликнинг асосий сабабчисидир

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуоо котиби, 7 лик гуруҳи баёнотида Эронга қарши иддаоларни қоралаб, 7 лик гуруҳининг айрим аъзолари минтақа бутун дунёда беқарорлик ва ишончсизликнинг асосий омили ҳиобланади деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  7 лик гуруҳи ушбу даврасидаги раиси бўлган Япония бошчилигида бўлиб ўтган бу гуруҳнинг етакчилари кечанги виртуал  йиғилишида  АҚШ, Канада, Франция, Германия, Япония ва Брианиядан биора 7 мамлакат Ғазо борасидаги баёнотида Эронни айблашга уриндилар.

Эрон ТИВ матбуот котиби, Носир Канъоний 7 лик гуруҳи етакчилари  бу айбловлари ва Эронга қарши иддаоларига муносабат билдириб бу даъволарни рад этди ва уни асоссиз деб қоралади.

7 лик гууҳининг асоссиз иддаоларига жавобан, Носир Канъоний ядровий қуролга Эрон Ислом Республикасининг ҳарбий доктринасида ўрин йўқлигига тўхталиб  Эроннинг ядрови фаолияти тўлиқ шаффоф, тинч ва мамлакатнинг ядро қуролини тарқатмаслик ва тўғрисидаги шартномага асосланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари доирасида амалга оширлимоқда деб эълон қилди.

Бундан ташқари  еттилик гуруҳи  ўз баёнотида, Эрондан ҲАМОС гуруҳи, Ливаннинг Ҳизбуллоҳи ва Яманнинг Ансоруллоҳ гуруҳини қўллаб қувватламаслкка чақирди.

Аммо Эрон ТИВ матбуот котиби, Эроннинг минтақада тинчлик ва барқарорлик ва хавфсизликни ўрнатиш ва мустаҳкамлашдаги масъулияли ролига ишора қилар экан,  7 лик гуруҳининг айрим аъзолари  мустамликачиликнинт қоронғу тарихига эга , бузғунчи ва аралашув сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда Ғарбий Осиё ва бошқа географик ҳудуддаги ҳарбий ҳаракатлари  нафақат минтақада балки бутун дунёда беқарорлик ва ишончсизликнинг асосий омилидир деб изоҳлади.

Канъоинй ўз сўзларида минтақадаги қаршилик гуруҳлари болаларни ўлдираётган сионистик режимнинг ҳарбий ва уруш жиноятлари ва геноцидига қарши туриш ва уларга жавоб бериш учун ҳеч кимдан буйруқ олмайди деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ