Январ 04, 2024 13:36 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: терактлар Эрон халқининг бирлиги, хавфсизлиги ва стратегиясига заррачадек путур етказа олмайди
    Эрон президенти: терактлар Эрон халқининг бирлиги, хавфсизлиги ва стратегиясига заррачадек путур етказа олмайди

Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойб Эрдуған билан телефон суҳбатида, Эрон халқининг душманлари террор ҳаракати ва қуроли билан ноқонуний мақсадларига эриша олишни тасаввур қилади, аммо Эрон халқи бундай жиноятар унинг бирлиги, хавфсизлиги ва ҳамжаҳатлиги ва стратегиясига путур етказа олмайдиганини исботлшади деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомраниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича. Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий  кеча Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуғаннинг  телефон қўнғироғига жавобан Эрон жанубидаги Кирмон шаҳрининг Гулзори Шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда уюштирилган теракт ортидан Эрон халқига билдирган ҳамдардлигини қадрлаб, ушбу теракт  минтақада терроризм ва зўравонликка қарши кураш қаҳрамони шаҳид генерал Қосим Сулаймоний қабри яқинида содир бўлди деб изоҳлади.

Эрон президенти бу суҳбатда, Эрон халқнинг душманлари террор қуроли билан ноқонуний  мақсадларига эриша оламиз деган зом хаёлига тўхталиб,  Эрон халқи бу жиноятчиларининг ҳамжиҳатлиги, бирлиги, хавфсизилги ва стратегиясига путур етказа олмайдиганини исботлаб берди деб қўшимча қилди.

Телефон орқали суҳбатда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ҳам шаҳид Қосим Сулаймоний  шаҳодат топганлигининг 4 чи йиллиги муносабати билан йиғинларга қарши террор ҳужумини қоралаб бу теракт террорзимнинг ҳар қандай кўринишига қарши қатъий курашиш зарурлигини яна бир бор яққол кўрсатди ва Туркия ҳукумати террорризмнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашда Эрон Ислом республикасининг ёнидадир деб маълум қилди.

Ражаб Тоийб Эрдуған шунингдек  Эрон миллатининг дарди ва изтироби Туркия миллатининг дард ва изтиробидир, сизга ва қардош ва дўст Эрон халқига қалбимдан ҳамдардлик билдираман деб қайд этди.

Шунингдек Қатар амири шайх Тамим Ҳамад бин Халифа Ол Соний кеча Эрон президенти  Сайид Иброҳим Раисий билан телефон орқали суҳбатида,  Кирмон шаҳрининг Гулзори Шуҳадо  зиёратчиларига қилинган террорчилик ҳужумни қоралаб, бу терактда бир гуруҳ эронликларни шаҳид бўлганлигини билан Эрон ҳукумати ва халқига  ҳамдардлик билдириб бу ҳаракатни Эронни хавфсиз ва нотинчлик ҳолатга келтирмоқи бўлганлар томонидан  амалга оширилдии аммо биз Эрон халқининг миллий бирлигига  ишонамиз ва биз сиз билан биргамиз деб эълон қилди.

Телефон орқали бу  суҳбатда Қатар амирига Эрон халқига ҳамдардигиги учун миннатдорчилик билдирган Эрон президенти ҳам бу жиноят минтақада ва дунёда  терроризмга қарши кураш йўлида қаҳрамон сифатида танилган шаҳид Сулаймонийнинг қабри яқинида содир бўлганини эслатди.

Эрон президенти шунингдек сионистик режим тинч аҳолини шафқатсизларча қатл этиш ва кутган натижага эриша олмагани учун ўзига қарши яратилган глобал ҳужум сабабли минтақанинг бошқа ҳудудларига ҳам ишончсизликни яратишга бор кучи билан уриниб келмоқда деб таъкидлади.

Раисий сўзларининг бошқа қисмида, Эрон халқи бу каби терактлар  ўзининг  иродаси, миллий ҳамжиҳатлиги ва чидамлик руҳида  из қолдира олмаслигини исботлаб берган деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ