Январ 16, 2024 16:19 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳнамоси: Ғазо бўлгасининг мазлум ва қудратли халқи ўз кураши билан дунёга таъсир ўтказа олди
    Ислом Инқилоби олий раҳнамоси: Ғазо бўлгасининг мазлум ва қудратли халқи ўз кураши билан дунёга таъсир ўтказа олди

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Эрон бўйлаб жума имомлари йиғилишида, Ғазо секторининг мазлум ва қудратли халқи ўз курашлари билан дунёга таъсир ўтказа олганини таъкидладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари  ахборот девони тарқатган хабарига кўра,  бугун Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий бутун Эрон Ислом республикаси бўйлаб жума имомлари билан учрашувида, Ғазо бўлгасининг халқаро масаласида, Аллоҳнинг қўли кўриниб турганига урғу бериб, бутун дунё бу одамларга, курашувчилар вқа уларнинг қаршилик гуруҳларига қаҳрамон сифатида қарайди деб изоҳладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бу учршувда  зулмнинг кўзга кўриншганлиги ва айни пайтда Ғазо аҳолисининг дунё олдида ғалаба қозонишини уларнинг сабр ва ишончининг амали ва баракаси эканлигига тўхталиб, бошқа томондан бугунги кунда дунёда ҳеч ким зўр ва ёвуз сионистик режимнингг урушда ғалаба қозонишига ишонмайди. Дунё аҳли ва сиёсатчилари назарида бу тузум шафқатсиз, золим , қонхўр бўри, мағлуб ва парчаланиб кетан деб эълон қилдилар.

Инқилоб раҳбари шунингдек, Ғазо аҳолиси тура олиши билан исломни дунё изловчилари назарида ривожлантириш Қуръонни янада машҳур қилганига ишора қилиб  Худо даргоҳидан қаршилик  фронти кучлари айниқса Ғазо халқи ва  қаршилик ҳаракатиниг фахрини ортиб боришини сўрадилар.

Инқилоб раҳбари сўзларининг бошқ қисмида, Яман халқи ва Ансоруллоҳ ҳукуматининг Ғазо бўлгаси аҳолисини қўллаб- қувватлаш йўлидаги буюк ишларини олқишлаб Яман халқи сиоинстик режимнинг ҳаётий каналларига зарба бердилар ва АҚШ таҳдиддан қўрқмадилар зероки тақводор киши Аллоҳдан ўзга ҳеч нарсадан қўрқмайди ва уларнинг бу иши чинакам ва ҳақли равишда Аллоҳ йўлидаги жиҳоднинг намунасидир деб  қўшимча қилдилар.

 Аллоҳнинг изни билан бу курашлар , қаршиликлар ва фоаличятлар ғалабагача давом этади деб эслатдилар Оятуллоҳ Хоманаий.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари  халқнинг ҳозирлиги, хоҳиши ва амалини исломда асосий тамойил эканлигини таъкидлаб, Эрон миллатининг садоқат, сабр, манфаат, ақл ва фидокорликларини олқишлар экан, ҳар хил кўринишда бўлса ҳам бу одамлар мўмин ва қалблари Аллоҳ биландир ва сиз уларни сўзнинг тўлиқ маъносида қадрлашингиз ва уларни чуқур севишингиз керак деб баён этдилар.

У киши ўз нутқида сайловларда иштирок этишни халқнинг ҳам бурчи, ҳам ҳаққи сифатида билиб халқнинг сайловда қатнашиши тўғри маънода зарур, албатта сайловлар шунчаки бурч эмас, балки халқнинг қонун чиқарувчи, бугунги муҳофаза қилувчи органлар ёки  экспертлар кенгаши аъзоларини танлаш ҳуқуқидир деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ