Январ 18, 2024 17:32 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Туркия ТИВ раҳбарлари икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ўзгаришлар юзасидан фикр алмашдилар
    Эрон ва Туркия ТИВ раҳбарлари икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ўзгаришлар юзасидан фикр алмашдилар

Эрон ва Туркия ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатида минтақавий ўзгаришлар ва Эрон президентини Анқарага ташрифи масаласини муҳокама қилдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом республикаси ва Туркия республикаси ТИВ раҳбарлари Амир Абдуллоҳиён ва Хоқон Фидан телефонт орқали мулоқотида ўзаро манфаатли масалалар ва минтақавий ўзгаришлар юзасидан фикр алмашдилар.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён бу суҳбат давомида, Эрон ҳукуматининг минтақа халқлари манфаатларини таъминлаш мақсадида қўшни давлатлар билан алоқаларни кенгайтиришга қаратилган ўзгармас ёндашувини таъкидлаб, минтақа давлатларининг хавфсизлиги бир-бирига чамбарчасб боғлаган ва  террорчилик гуруҳларга қарши биргаликда  қатъий кураш минтақадаги барча давлатларнинг умумий вазифаси ва масъулияти ҳисобланади деб  қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари Эроннинг Туркия билан муносабатларини  ривожлантиришдаги қатъиятини эслатиб, яқин кунларда Эрон Ислом республикаси президенти  Иброҳим Раисийнинг Анқара шҳарига ташрифи ҳам алоқаларни хусусан иқтисодий ва тижорий жиҳатдан ошиши, минтақавий хавфсизликни яхшилашда самарали рол ўйнашига умид билдирди.

Туркия ТИВ раҳбари Хокон Фидан ҳам телефон орқали бу суҳбатда сўнгги кунларнинг айрим масалаларига ишора қилиб минтақа давлатлари ўртасидаги қардошлик алоқаларини сақлаб қолиши ва мустаҳкамлаш зарур деб ҳисоблади.

Туркия ТИВ раҳбари Эрон ва Туркия муносабатлари олий кенгашининг саккизинчи йиғилишини ўтказиш мақсадида Анқара ҳукумати  Эрон президентига мезбонлик қилишга тайёрлигини билдирди.

 

Ёрлиқ