Футбол бўйича Эрон термасининг уччинчи учрашувини ўзбекистонлик ҳакам ҳакамлик қилади
(last modified Sun, 21 Jan 2024 09:03:48 GMT )
Январ 21, 2024 14:03 Asia/Tashkent
  • Футбол бўйича Эрон термасининг уччинчи учрашувини ўзбекистонлик ҳакам ҳакамлик қилади
    Футбол бўйича Эрон термасининг уччинчи учрашувини ўзбекистонлик ҳакам ҳакамлик қилади

Футбол бўйича Осиё Миллатлар кубоги ўйинлари доирасидаги Эрон ва БАА миллий термалари ўртасидаги учрашувни ўзбекистонлик ҳакам бошқаради.

Эрон телерадиокомпаниясиниг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Осиё Футбол  Конфедерацияси қарорига биноан, ўзбекистонлик Ильгиз Танташев Эрон ва БАА ўртасидаги ўйинга ҳакамлик қилади.  Эрон Ислом республикаси ва БАА миллий  термалари Осиё Миллатлар кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги ҳафтасида ва биринчи ўринни эгаллаш учун беллашади.

39 ёшли ўзбекистонлик ҳакам кубокнинг энг фаол ҳакамларидан бири ҳисобланади. Биринчи ҳафтасида эса Ливан ва Хитой, иккинчи ҳафтада Индонезия ва Вьтенам терма жамолари ўйинларга ҳакамлик қилиб уччинчи ўйинни ҳам бошқаришга тайёргарлик кўрмоқда.