Январ 22, 2024 17:52 Asia/Tashkent

Эрон ТИВ матбуот котиби Теҳрон ҳукуматининг Ироқ хавфсизлигига содиқлиги ва бу давлат ҳукуматини қўллаб-қувватлаши исботланганини айтиб, Эрон мамлакати Ироқнинг хавфсизлиги, , суверенитети ва ҳудудий яхлитлигининг энг катта ҳимоячиси ва бу давлатнинг бирлиги ва ҳудудий яхлитлиги тарафдори ҳисобланади деб маълум қилди.

Эрон Пресс ахборот сайтига кўра, бугун Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби,  Носир Канъоний  журналистлар билан ҳафталик матбуот анжуманда  Ғазо бўлгасидаги сионистик режиммнинг жиноятларини яна бир бор қоралаб,  бугун биз сионистик режимнинг мазлум Фаластин халқи ва Ғазо секторининг бегуноҳ ва ҳимоясиз фуқароларига қарши уруш жиноятларининг 108- кунини бошдан ўтказмоқдамиз. Исроил режим ва унинг маълум тарафдорлари ҳаракатларининг жиноятларини қай даражага катта ва ваҳшиёна бўлгани яққол маълум деб баён этди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Теҳрон ҳукуматининг Эрбилдаги Моссад жосуслик ташкилоти қароргоҳига ракета ҳужуми уюширганини ва Эрон ва Ироқ хавфсизлик келишувининг бажарилиши даражасига ҳам ишора қилиб, Эрон мамлакатининг Ироқ мамлакати,  унинг ҳукумати билан мустаҳкам ва яқин алоқалари бор , ҳар икки давлат манфаати ва ташвиши бўлган турли соҳаларда ҳам ҳар томонлама ҳамкорликаа эга деб маълум қилди.

Носир Канъоний Чофий шунингдек Ироқнинг Курдистон минтақасида, Ироқнинг ушбу минтақаси билан яхши муносабатлар ва ҳамкорликка қарамасдан аммо узоқ йиллар давомида афсуски бу ҳудуддан Эрон фуқароларининг миллий хавфсизлиги ва тинчлигига объектив таҳдидлар мавжуд. Эрон ҳукумати ўз миллий хавфсизлиги ва фуқароларига бефарқ бўла олмайди. Миллий хавфсизлик, чегара хавфсизлиги ва Эрон фуқароларининг хавфсизлиги қизил чизиқдир ва Теҳрон ҳукумати ва қуролли кучлари ўз фуқароларининг хавфсизлигини таъминаш ва ҳимоя қилишда бефарқ бўлмайди ва улар доимо ҳаракат қилмоқда деб эълон қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида Эрон Ироқнинг хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигининг энг катта ҳимоячиси ва бу давлатнинг бирлиги ва ҳудудий яхлитлиги тарафдори эканлигини эслатиб, Теҳрон ҳукуматининг Ироқ хавфсизлиги ва Ироқ ҳукумати ва унинг фуқароларини қўллаб-қувватлаш ҳамда Ироқ суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва бирлигини қўллаб-қувватлаш бўйича мажбуриятлари тасдиқланган мажбуриятлардир ва уни текширишга ҳожат ҳам йўқ деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби сўнгги ўзгаришлар ортидан Эрон ва Покистон муносабатларига ҳам тўхталиб Покистон ўртаисдаги алоқалар кучли муносабатлар бўлиб,  Эрон қуролли кучларига қарши кўп сонли жиноий ишлар ва ўтмишга эга бўлган террорчи гуруҳга қарши амалиёт Эрон фуқароларининг хавфсизлигини ҳимоя қилишга қаратилганди  деб изоҳлади.

Эрон ва Покистон ўртасидаги алоқалар мустаҳкам, дўстона ва биродарликдир. Ҳар икки мамлакат бир-бирининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъкидлайди. Қолаверса Теҳрон ва Исломобод ҳукуматлари  хавфсизлиги ўзаро боғлиқ ва терроризм ҳар икки давла учун умумий таҳдид ҳисобланади. Яқинда содир бўлган воқеа ҳам Эрон ва Покистон ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамлигини пасайтирмайди, ҳеч ким ҳам яқинда содир бўлган воқеаларин суиистеъмол қилиш ҳақида ўйламаса ва очкўзликка йўл қўймаса яхшидир. Теҳрон ва Исломобод ҳам элчиларининг фаоллиги ва алоқаларни кенгайтирш борасидаги қатъиятини алоҳида таъкидламоқда деб  айтди Носир Канъоний.

Жанубий Африка ҳукуматининг сионистик режим устидан Гаагадаги Халқаро судда даъво беришдаги масъулиятли, шарафли, жасур ва инсонпарварлик ҳаракатини қўллаб- қуввтлаган Канъоний, Эрон мамлакати Жанубий Африка ҳукуматига ўзининг сиёсий қарашларини эълон қилди, деб таъкидлади. 

Канъоний бу матбуот анжуманида,  афсуски сионистик режим ўтган 75 йил давомида Фаластин халқига қарши содир этган жиноятларидан ташқари ўтган 108 кун ичида халқаро миқёсда тан олинган геноцид, инсониятга қарши жиноятлар, уруш жиноятларин ва  фаластинликларга қарши тажовуз каби 4 та йирик жиноятни содир этди деб қайд этди.

Эрон ТИВ матбуот котиби  сўзларининг боқша қисмида  Али Боқирийнинг Женевага сафари ва  Мора билан учрашуви ҳақида гапириб, Европа Иттифоқи расмийлари ва Эрон бош музокарачиси билан музокаралар ва алоқалар давом этмоқда. айни пайтда Эрон ТИВ раҳбари ва Боррел ўртасида музокаралар  ва қўшма қўнғироқлар навбатма-навбат ўтказилмоқда деб баён этди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби, Теҳрон ва Қоҳира ҳукумтлари ўртасидаги алоқалар кучайиб бораётганини тилга олиб Эрон ва Миср ТИВ раҳбарари ҳамда икки мамлакат президентларининг учрашувлари икки давлат муносатларида янги ижобий муҳим ҳукм сураётганининг далилдир.Эрон Ислом  Республикаси ва  Миср  президентларининг буйруғи ва келишуви ҳамда икки мамлакат ТИВ раҳбарларининг муҳокамаси асосида, Теҳрон ва Қоҳира ўртасида музокараларни давом эттириш, келишмовчилик ва юзага келиши мумкин бўлган суиистеъмолликларни бартараф этиш бўйича йўл харитаси белгилланан ва икки мамлакат расмийлари икки давлат ўртасидаги алоқаларни ривожланириш ва уни илгари суриш йўлида янги одимлар ташлаш мақсадида мулоқотларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратмоқда деб аниқлик киритди, 

Ёрлиқ