феврал 06, 2024 13:45 Asia/Tashkent
  • Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Ироқ Бош вазири ва ироқлик ҳамкасби билан учрашди
    Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Ироқ Бош вазири ва ироқлик ҳамкасби билан учрашди

Эрон Ислом республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Ироқ Бош вазири билан мулоқотида Ироқнинг хавфсизлиги ва барқарорлиги Эрон учун жуда аҳамиятлидир, шу туфайли Теҳрон ҳукумати ўз қўшниси хавфсизлиги ва барқарорлиги тарафдори деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Алиакбар Аҳмадиён Ироқ Бош вазири Муҳаммад Шиёъ Ас-Судоий билан кечанги  учрашувида, Эрон ҳукумати Ироқ билан тузилган қўшма хавфсизлик шартномаси асосидаги ишларни икки қўшни давлат хавфсизлигини таъминлаган ҳолда давом эттиришдан манфаатдор деб таъкидлади.

Суҳбатда Ироқ Бош вазири ҳам Бағдод ҳукумати қўшни давлатлар, минтақа ва дунё билан яхши қўшничилик ва алоқалар тамойили ва  энг яхши ҳамкорликларни ўрнатишдан манфаатдор деб маълум қилди.

Ас-Судоний унинг мамлакати минтақа халқларнинг умумий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда барқарорликни сақлаш ва тинчликка эришиш йўлида кўплаб саъй-ҳаракатларни амалга оширан ва оширишда давом этади деб  қўшимча қилди.

Эрон ва Ироқ Миллий хавфсизлик олий кенгашлари котиблари

 

Эрон Ислом республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Ироқ Бош вазири билан учрашувидан олдин  ироқлик ҳамкасби Қосим Ал- Аъражий билан ҳам суҳбаташи ва минтақадаги умумий сиёсий ва хавфсизлик вазияти ҳамда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.

Ёрлиқ