март 13, 2024 13:06 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби раҳбари Қуръон билан ҳамнафас бўлиш мажлисида: масжидлар ва уйларда Қуръон мажлисларини кўпайтириш керак
    Ислом Инқилоби раҳбари Қуръон билан ҳамнафас бўлиш мажлисида: масжидлар ва уйларда Қуръон мажлисларини кўпайтириш керак

Ислом Инқилоби Олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий кеча Қуръон тиловатини " муқаддас санъат сифатида баҳолаб, бу ўта қимматли ишдан асосий мақсад Қуръон маъноси ва даъватини халқ ва жамиятга етказиш, Қуръонда тафаккур асосини яратиш бўлиши зарурлигига урғу бердилар.

Ислом Инқилоби оилй раҳбари девони ахборот базаси сайтининг хабар қилишича,  кеча Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Рамазон ойининг биринчи кунида " Қуръон билан ҳамнафас бўлиш" мажлисида ва яхши қироат этувчи ёш қорилар сонининг  кўплигидан мамнунлигини билдириб ёш қориларнинг ортиб бораётганини Ислом Инқилобининг буюк неъматларидан бири сифатида атадилар.

Инқилоб раҳбари мазкур мажлисда, Қуръон илоҳий санъатдир ва Қуръон қорисининг энг муҳим вазифаси турли мавзулардаги маъно ва Қуръон тасвирларини тингловчи онгига етказишдир. Шу боис Қуръон қорилари илоҳий элчиларнинг намуналари бўлиб улар ўзларини илоҳий элчи шаоитига мослиштиришлари зарур деб қайд этдилар.

Ислом Инқилоби оилй раҳбари бу мажлисда Қуръон қориларидан бир қанча мутахасси маслаҳатлар бериб масжид ва хонадонларда " Қуръон мажлиси ва маҳфиларини" кенгайтириш ва кўпайтириш зарурлигига урғу берар экан, жамиятда диний маърифатни юксалтириш учун Қуръон мажлисларида Қуръон таржимаси ва тафсирига алоҳида эътибор қаратиши лозимлигини буюрдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Ғазо бўлгаси тасвирларининг эфирга узатилиши ва бу сектордаги ўсмирлар томонидан Қуръон тиловати ҳақида ҳам гапириб Ғазо секторида  сабр-тоқатнинг чўққиси Қуръонни тушуниш ва унга амал қилиш натижасидир деб таъкидладилар.

Ғазо бўлгаси тўрисидаги вазиятни икки ўлчовдан  чўққида тасвирлаб берган, Оятуллоҳ Хоманаий бугун Ғазо секторида бир томондан жиноят ваҳшийлик ва зулмнинг чўққичи бўлса бошқа томондан тик туриш ва сабр-тоқат чўққиси ҳам яққол назарга таншланмоқда деб  изоҳладилар

Инқилоб раҳбари шунингдек  Ғазо бўлгасидаги мисли кўрилмаган жиноятларни масалан очлик ва ташналикдан болалар ва гўдакларни шаҳид қилиниши Ғарб цивилизацияси учун шармандалик  эканлигига ишора қилиб, гарчи сионистлар АҚШ ва Ғарбдан ҳар хил қурол ва яроқ ёрдамга эга бўлсалар ҳам Ғазо халқининг мислсиз сабри ва қаршилик кучарининг қаршилиги билан душман  ҳеч қандй ёмон иш қила олмади ва ҳам ёвуз мақсадига эриша олмади ва қаршилик кўрсатиш объектлари ва имкониятларининг қарйиб 90 фоизи сақланиб қолган деб маълум қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратари қаршилик кучлари сионистларнинг бурнини ерга сургани ва ё унга қаттиқ зарба етказганига ҳам тўхталиб, Ғазо аҳолисига ёрдам беришни  ислом оламининг диний бурчи сифатида тасвирлаб, сионистик режимга ҳар қандай ёрдам бериш мутлақо ман этилган ва бу ҳақиқий жиноят ҳам ҳисобланади ва афсуски баъзи ҳукуматлар ва исломий давлатлар буни қилишмоқда аммо бир кун пушанймон бўлишлари аниқ ва бу хиёнат учун жазога ҳам дуч келишади деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ