март 23, 2024 15:57 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Иброҳим Раисий Россия ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди
    Эрон президенти Иброҳим Раисий Россия ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди

Эрон Ислом республикаси ҳамдардлик мактубида Москва шаҳридаги террорчилик ҳодисасида бир қанча бегуноҳ россиялик фуқароларни қурбон бўлгани муносабати билан Россия президенти, ҳукумати ва халқига ҳамдардик билдирди.

Эрон телерадиокомпанпиясининг ўзбек тилидаги сайтиниг хабар қилишича, Сайид Иброҳим  Раисий Россия Федерацияси  президени жаноб Владимир Путинга йўллаган мактубида Москвадаги террорчилик ҳодиисасида бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани учун унга ҳукуматига ва рус халқига чуқур ҳамдардлик билдирди  ва Россия расмийларининг ушбу мамлакатнинг миллий хавфсизлигини сақлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади. Бундан ташқари  халқаро ҳамжамияни ушбу ҳодиса лойиҳалари ва айбдорларини жазолаш учун жиддий чоралар кўришга чақирди.

Ёрлиқ