апрел 17, 2024 13:52 Asia/Tashkent
  • Раисий Путин билан суҳбатда: Эрон миллий манфаатларига қарши ҳар қандай ҳаракатга қаттиқ жавоб берилади
    Раисий Путин билан суҳбатда: Эрон миллий манфаатларига қарши ҳар қандай ҳаракатга қаттиқ жавоб берилади

Эрон президенти Эроннинг сионистик режимга ракета ва дронлар ҳужуми тажовузкорни жазолаш мақсадида муваффақиятли амалга оширилганига тўхталиб, Эроннинг миллий манфаатларига қарши ҳар қандай ҳаракатга аввалгидан ҳам қаттиқроқ, кенгроқ ва оғриқли жавоб берилади деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Эрон президенти  Сайид Иброҳим Раисий кеча россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотида,  Суриядаги Эрон Ислом республикаси элчихонасининг консуллик бўлими биносига ҳужумида сионистик режимнинг агрессия ҳаракати ва жиноятларига жавобига нисбатан Россия ҳукуматнинг Эрон Ислом республикасмининг бу қонуний ҳаракати ва ўзни ҳимояқилиши принсипил ва конструктив тарзда олқишлаганини қадрлаб,  ушбу террорчилик ҳаракатни халқаро қонунлар , жумладан  Вена конвенсиясининг очиқдан-очиқ бузилиши, халқаро тинчликка   жиддий таҳдид деб ҳисоблади.

Иброҳим Раисий бу суҳбатда АҚШ ва баъзи Ғарб давлатларининг бузғунчи роли ҳамда халқаро институтлар жумладан БМТ ва Хавфсизлик Кенгашнинг   Эроннинг Дамашқдаги элчихонасининг консуллик бўлимига ҳужум қилишда сионистик режимнинг тажовузкор ҳаракатларига қарши пассив амал қилиши ва самарасизлиги эса Эрон Ислом республикасини БМТ Низомининг 51-моддасига асосан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда Эронга қарши ёвузлик қилган  сионистлар марказлага қарши амалиётни ишлаб чиқиш ва амалга оширишига сабаб бўлди деб эълон қилди.

 Россия ҳукуматининг АҚШ ва айрим Ғарб давлатларининг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги фитналарга барҳам беришга қаратилган дипломатик саъй -ҳаракатларини юқори баҳолаган Эрон президенти ўз сўзларида  сионистик режим жиноятларига қарши туришда икки томонлама ёндашаётган ва минтақада кескинлик кучайиб бораётганидан хавотирир билдираётган давлатларга минатқа барқарорлиги ва хавфизлигини сақлаб қолиш учун сионистлар томонидан Фаластиннинг мазлум халқига қарши  содир этилган геноцид ва жиноятларни қўллаб- қувватлашни тўхтатишларини тавсия қилди.

Телефон орқали бу суҳбатда Россия президенти Владимир Путин ҳам  сиоинстик режимнинг Эроннинг Дамашқдаги элчихонаси консуллик бўлими биносига ҳужум қилган террор ҳаракатини қоралаб, бу ҳаракатни барча халқаро стандартлар ва қоидаларга зид бўлганини эслатиб, Эрон Ислом республикаси томонидан сионистик режим жиноятларига нисбатан Хавфсизлик Кенгашнинг ҳаракатсизлиги соясида ушбу жиноий ҳаракатга жавоб қайтаргани  тажовузкорни жазолашнингг энг яхши усули бўлиб Эрон раҳбарларининг  қатъийлиги ва  ақл- идрокининг намоёнидир деб  маълум қилди.

АҚШ ва баъзи Ғарб давлатларнинг минтақада кескинлик яратишдаги ҳатти -ҳаракатини ҳам танқид қилган Путин, Эрон Ислом республикаси минтақада барқарорлик ва хавфсизликниннг асосий негизларидандир деб таъкидлади.

Ёрлиқ