май 22, 2024 12:19 Asia/Tashkent

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий имомлигида шаҳид президент Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳлари жаноза намозлари бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, букгун эрталаб Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий имомлигида Теҳрон университетида шаҳид президент Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳлари жаноза намози ўқилди.

Хизмат шаҳидоаи билан видолашув маросимининг давоми бугун чоршанба эрталаб кўп сонли эронликлар,  3 орган етакчилари, расмийлар, миллий ва ҳарбий хизматчилар иштирокида Қуръони карим тиловати билан бошланди.

Жаноза намози ортидан,  шаҳид президент Иброҳим Раисий, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ,  Табриз шаҳри жума имоми оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Ол Ҳошим, Шарқий Озарбожон виляоти губернатиори  Молик Раҳматий ва  президент ҳимоя  гуруҳи етакчиси Сайидмеҳди Мўсавий, ҳамда   ҳалокатга  учраган вертолёт  экипажининг яна 3 нафар ходими тобутларини  Эроннинг иймонли ва художўй халқининг ўз  қўлида Теҳрон университетидан  Озодий  Майдони томон олиб кетишди.

Кеча ҳам Теҳрондаги Имом Хумайний /р./а мусаллоларида Теҳрон ахҳолисининг президенти ва унинг ҳамроҳлари билан видолашув маросими бўлиб ўтди.

Кеча шунингдек Эроннинг Табриз шаҳрида Эрон президенти шаҳид Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳларининг таъзия ва видолашув маросими Шарқий Озарбойжон вилояти халқининг кенг иштирокида ўтказилди.

Ёрлиқ