Тожикистон ва Ҳиндистон президентларининг учрашувлари
(last modified Tue, 20 Dec 2016 06:52:15 GMT )
декабр 20, 2016 11:52 Asia/Tashkent

Тожикистон ва Ҳиндистон президентларининг учрашувлари

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Тожикистон ва Ҳиндистон президентларининг учрашувлари" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Тожикистон ва Ҳиндистон расмийлари мудофаа ишлари ва пул ювишга қарши кураш ҳамда терроризмни молиявий таъминлашни олдини олиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликларни янада кенгайтириш ҳақида келишиб олишди. Душанбе ва Янги Деҳлининг хавфсизлик, энергетика ва ҳарбий секторда ҳамкорликларини мустаҳкамлаш, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг Ҳиндистонга қилган олтинчи сафарининг энг муҳим мақсадларидан эди. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Тожикистон президенти билан Янги Деҳлида учрашганидан сўнг, икки мамлакат ҳамкорликлари ва алоқаларини янада кенгайтиришда икки томон иродасини таъкидлади. Ҳиндистон бош вазирининг қайд этишича, таҳдид, зўравонлик ва терроризм балоси бутун минтақага тарқалиб кетган. Унга кўра, Ҳиндистон ва Тожикистоннинг терроризмга қарши курашдаги ҳамкорликлари икки давлат муносабатларини кўп аҳамиятга эгадир. Тожикистон президенти ҳам шундай айтдики терроризм, жаҳон мамлакатларининг тараққиётини хатар остига қўйган.

     Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Янги Деҳлига қилган сафари, 2015 йилда Ҳиндистон бош вазирининг Душанбега қилган сафарига жавобан амалга ошди. Ушбу сафар Тожикистон ва Ҳиндистон давлатлари учун муҳим аҳамият касб этади. Душанбе давлати хорижий инвестицияларни Тожикистонга жалб қилиши ортидан, Янги Деҳли ҳам Ҳиндистоннинг узоқ муддатли манфаатлари йўлида Марказий Осиё республикаларида янада кўпроқ фойда олишни кўзламоқда. Душанбе ва Янги Деҳли раҳбарлари бир бирларини мақсадлари англаб олишларига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Айни пайтда, Марказий Осиё рспубликаларига Ҳиндистоннинг иқтисодий ва ҳарбий соҳада кириб олиши ҳам Покистон ва Хитой давлатларини хавотирга солмоқда. Ушбу вазият эса Россия тарафини ҳам ўзига жиддий жалб этмоқда. Шу боисдан, Тожикистон расмийларини ижобий қабул қилиниши юзага келмоқда. Ўтган 15 йил давр ичида Душанбе ва Янги деҳли ўртасидаги ҳамкорликлар турли соҳаларни ўз ичига қамраб олиши шуни кўрсатмоқдаки, Ҳиндистон давлати Тожикистонда ҳарбий соҳада ҳам ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. 2007 йилда Ҳиндистон Тожикистон пойтахтининг атрофидаги Айний номли ҳарбий аэропортни жиҳозлашда 27 миллионлик маблағни сарфлаш билан иштирок этди.

     Шу билан бирга, Ҳиндистон давлати Тожикистоннинг Хатлон вилоятида қурилаётган ҳарбий шифохонага 50 та ётоқ жойларини таъминлаш билан, ушбу қурилиш ишларига ўз ҳиссасини қўшди. Ушбу шифохона 2014 йилнинг октябр ойида фойдаланишга топширилди. Ушбу ҳамкорликлар шуни кўрсатмоқдаки, Тожикистон республикаси президенти Имомали Раҳмоннинг Ҳиндистонга қилган сафари иқтисодий ва хавфсизлик мақсадлари билан амалга ошгани яққол намоён бўлмоқда. Айни пайтда, Ҳиндистоннинг Khoday Group of Industries компанияси Тожикистонда учта ўртача гидроэлектрстанциясини қуриш имкониятини ўрганмоқда. Янги электрстанцияларни барпо этиш масаласи Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида Khoday Group of Industries раҳбарияти билан ўтказган учрашувида муҳокама қилинган эди. «Учрашув чоғида Оби Хингоб («Нуробод-1» ва «Нуробод-2») дарёси ҳамда Фондарёда электрстанцияларни барпо этиш бўйича учта инвестициявий лойиҳалар муҳокама қилинган», - деб хабар қилмоқда Тожикистон президенти матбуот хизмати. Томонлар эришган келишувга кўра, Тожикистоннинг соҳа тузилмалари ушбу компаниянинг мутахассислари билан бирга мазкур ГЭС лойиҳаларини ўрганиб, ўз хулосаларини ҳукуматга тақдим этади. 

        Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

     

 

Ёрлиқ