Озарбайжон ва Қозоғистон Боку ва Қуриқ портлари ўртасида паромлар қатновини йўлга қўяди
(last modified Tue, 02 Aug 2016 06:33:11 GMT )
август 02, 2016 11:33 Asia/Tashkent
  • Озарбайжон ва Қозоғистон Боку ва Қуриқ портлари ўртасида паромлар қатновини йўлга қўяди
    Озарбайжон ва Қозоғистон Боку ва Қуриқ портлари ўртасида паромлар қатновини йўлга қўяди

Озарбайжоннинг Алятидаги Боку халқаро денгиз савдо порти ва Қозоғистондаги  Қуриқ порти ўртасида юк ташишларни амалга ошириш учун паромлар қатнови йўлга қўйилади.

Кун сайтининг хабарига кўра, бу ҳада 1 августда "Боку халқаро денгиз савдо порти" компанияси маълум қилди.

Шу мақсадда компания раҳбари Талех Зиядов Бокудаги янги портга ташриф буюрган "Қозоғистон темир йўллари" АЖ президенти Асқар Мамин билан учрашув ўтказди.

Зиядов учрашув чоғида Боку порти орқали юк ташиш ҳажми 30 фоиздан кўпроққа ошганини ва бу Боку-Ақтау-Боку йўналиши бўйича юк ташишлар ҳажми ошгани эвазига юз бергани маълум қилди. Мамин ўз навбатида Қозоғистонда янги Қуриқ порти қурилиши икки давлат ўртасида юк ташишлар ҳажмларига ижобий таъсир кўрсатишини айтди.

Унинг айтишича, Боку ва Қуриқ портлари орасида мавжуд паромлар билан бирга янги паромлар ҳаракат қилади. Trend агентлигининг аниқлик киритишича, Қуриқ портида кунига 5 тагача паромга хизмат кўрсатилади, бу эса ҳар йили 4 млн тонна юкнинг ташилишини таъминлайди.

Ёрлиқ