Ўзбекистон-Қозоғистон чегара пунктлари иш режими ўзгаради
(last modified Thu, 23 Mar 2017 14:48:31 GMT )
март 23, 2017 19:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида
    Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида икки янги ўтказиш пункти пайдо бўлади, амалдаги учтаси эса – кечаю-кундузлик режимга ўтказилади, деб хабар бермоқда «Казинформ».

Кун. ўз сайтига кўра, «Биз мамлакатларимиз ўзаро алоқалари учун барча чораларни кўрмоқдамиз. Ўзбекистон билан чегарада икки қўшимча ўтказиш пунктини очиш, шунингдек амалдаги автомобилларни ўтказиш учта пунктини кечаю-кундузлик иш режимига ўтказиш режалаштирилмоқда», - дея хабар берди Қозоғистон инвестициялар ва ривожланиш бўйича вазири Женис Касимбек Остонадаги қозоқ-ўзбек форуми давомида.

Шунингдек унинг хабар қилишича, Қозоғистон пойтахтидан Тошкентга икки авиарейс йўлга қўйилади.

«Яқинда Олмаота-Тошкент, Тошкент-Олмаота тезюрар поезди йўлга чиқарилди, ҳозирнинг ўзида унга чипталар топиб бўлмаяпти. Остонадан Тошкентга бир ҳафтада қўшимча иккита рейс парвоз қилади. Яъни, Олмаотадан 12та рейсга эга бўлсак, Остонадан 6та бўлади – деярли ҳар куни», - дея қўшимча қилиб ўтган вазир.

Ёрлиқ