Ўзбекистон-Туркманистон чегара масаласидаги музокаралари қайта тикланди
(last modified Sat, 01 Apr 2017 05:07:28 GMT )
апрел 01, 2017 10:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон-Туркманистон
    Ўзбекистон-Туркманистон

Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокаралар жараёни қайта тикланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Кун.ўз сайтига кўра, 2017-йилнинг 27-30-март кунлари Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди. 

“Дўстона муҳитда ва конструктив мулоқот руҳида бўлиб ўтган учрашув якунида 2017-йил учун музокаралар режаси келишиб олинди”, - дейилади ТИВ хабарида.

Ёрлиқ