Қозоғистон имом хатиблари диний масалалар ҳақидаги саволларга жавоб бериш учун интернет тармоғи очишди
(last modified Wed, 05 Apr 2017 12:14:04 GMT )
апрел 05, 2017 17:14 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон имом хатиблари интернет тармоғи очишди
    Қозоғистон имом хатиблари интернет тармоғи очишди

Қозоғистон марказий масжидининг имом хатиблари, диний масалалар ҳақидаги саволлларга жавоб бериш учун Ватсапда интернет тармоғини йўлга қўйишди

Қозоғистон марказий масжидининг имом хатиблари, диний масалалар ҳақидаги саволлларга жавоб бериш учун Ватсапда интернет тармоғини йўлга қўйишди. Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон марказий масжидининг диний раҳбарлари ушбу канал очилишининг асосий мақсади, халқнинг ва масжид имомларининг диний савиясини ошириш ҳамда ёшларни ёд ғоялардан асраш деб малум қилди. Ҳозиргача 96 нафар фойдаланувчи ушбу гуруҳга аъзо бўлган. Ушбу интернет тармоғи очилганидан буён эътиқод, оилавий ва ҳуқуқий масалалар шунингдек, масжид фаолияти хусусидаги турли хил даражадаги саволлар муҳокама қилинган. Ушбу хабарга биноан, мазкур масжид имом хатибининг ноиби Машҳур Жосуб ва диний мадраса муаллими Ҳасан Омонқуловлар берилган саволларга жавоб беришади. Қозоғистон мусулмонларининг диний идораси вакили Наримон Ийсанов бу ҳақда шундай айтдики, ҳар куни имомлар ва ёшлар томонидан кўплаб саволлар берилади ва уларнинг саволларига тегишлича жавоб берилади. 

Ёрлиқ