Тошкент ва Душанбе чегара масалаларидаги тушунмовчиликларни бутунлай бартараф этишни режалаштирган.
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i19108-Тошкент_ва_Душанбе_чегара_масалаларидаги_тушунмовчиликларни_бутунлай_бартараф_этишни_режалаштирган.
30-31 май кунларида Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳудудий ва чегаравий масалалар бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтади.
(last modified 2025-12-07T06:36:54+00:00 )
май 30, 2017 18:41 Asia/Tashkent
  • Тошкент ва Душанбе
    Тошкент ва Душанбе

30-31 май кунларида Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳудудий ва чегаравий масалалар бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтади.

Asia-Plus хабарига таяниб кун.ўз сайтининг хабар беришича, томонлар чегара масалаларидаги тушунмовчиликларни бутунлай бартараф этишни режалаштирган.

Музокараларда Тожикистон томонидан мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Маҳмадшариф Ҳақдод, Ўзбекистон томонидан алоҳида топшириқлар бўйича элчи Илҳом Неъматов иштирок этади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 1332,9 километрни ташкил этади - шундан 1227,98 км қисми қуруқликда, 105 км дарё орқали.

Бугунги кунда тожик-ўзбек чегарасининг 60 километрлик қисми келишилмаган ҳолда қолмоқда.