Қозоғистонда EXPO 2017 халқаро кўргазмаси иш бошлади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i19578-Қозоғистонда_expo_2017_халқаро_кўргазмаси_иш_бошлади
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида EXPO 2017 халқаро кўргазмаси расман очилди.
(last modified 2026-01-06T09:57:49+00:00 )
июн 11, 2017 16:45 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда
    Қозоғистонда

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида EXPO 2017 халқаро кўргазмаси расман очилди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  Остонада  халқаро ихтисослаштирилган кўргазма -EXPO-2017 "Келажак энергияси"да 150 мамлакат ва 20 халқарно ташкилотлар энергетика соҳасидаги маҳсулот ва ютуқларини намойишга қўйишади.

 Бу халқаро кўргазма Марказий Осиёда илк марта ўтказилмоқда ва уни ўтказилишида   1 миллиард 300 миллион доллар харажат қилинади.

Айтиб ўтишжоизки Қозоғистон давлати 4 йилдан бери иқтисодий бўҳронга дучор бўлган.

EXPO 2017 халқаро кўргазмаси  июнь ойидан сентябрь  ойига қадар давом этиши кутилмоқда. Бу кўргазмада намойиш этиладиган маҳсулотларни 5 миллион киши томошо қилиши айтилади.