Тожикистон ва Ҳиндустон масъуллари терроризмга қарши кураш масаласини муҳокама қилди
(last modified Fri, 16 Jun 2017 14:35:12 GMT )
июн 16, 2017 19:35 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Ҳиндустон
    Тожикистон ва Ҳиндустон

Душанбе шаҳрида тожик ва ҳинд масъулларининг " Терроризмга қарши кураш" мавзўсидаги 3 чи муштарак йиғилиши бўлиб ўтди.

Форс ахборот агентлигига кўра, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот идораси  Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Низомиддин Зоҳидий тва Ҳиндустон ташқи ишлар вазири муовини  Моҳовир Сингх иштирокида ўтказилган бу йиғилишда  терроризим, экстремизм ва уюшган жиноятчиликка қарши курашни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди деб эълон қилди.

Мазкур йиғилишда Тожикистон ва Ҳиндустон масъуллари ИШИД террорчи гуруҳи ва бошқа террорчилик гуруҳларга қарши курашда муштарак позицияга эга бўлгани ҳам таъкидланди.

Томонлар шунингдек  келгуси йиғилишни Деҳли шаҳрида ўтказилиши борасида келиша олишди.

Ёрлиқ