Қозоғистондаги ЙТҲда 9 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
(last modified Thu, 22 Jun 2017 14:15:32 GMT )
июн 22, 2017 19:15 Asia/Tashkent
  •  Қозоғистондаги ЙТҲда 9 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
    Қозоғистондаги ЙТҲда 9 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

Йўл-транспорт ҳаракати натижасида ҳалок бўлганлар бор, жумладан уларнинг 9 нафари - Ўзбекистон фуқаролари. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги сайтида шу ҳақида хабар берилди

 22 июнь куни Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида Чимкент шаҳридан Россиянинг Волгоград шаҳри томон йўл олган автобус ЙТҲга учраган. 

Йўл-транспорт ҳаракати натижасида ҳалок бўлганлар бор, жумладан уларнинг 9 нафари - Ўзбекистон фуқаролари. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги сайтида шу ҳақида хабар берилди. Бундан ташқари, "Казинформ"да хабар берилишича, 18 киши шифохонага ётқизилган, улардан 17 нафари - ўзбекистонликлар. Воқеа содир бўлган жойда 25 кишига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ўзбекистон ТИВ Консуллик идораси ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш ва жабрланганларга зарур ёрдамлар кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Ушбу авария жуда оғир оқибатга олиб келганлигини инобатга олган ҳолда, унинг барча сабаб ва шароитларини аниқлаш мақсадида Қозоғистон ИИВ томонидан полиция маъмурияти қўмитаси бўлими бошлиғи раҳбарлигида махсус гуруҳ воқеа жойига юборилган.