август 17, 2017 11:41 Asia/Tashkent

Тожикистон аёллари ва оила ишлари бўйича қўмита раиси Ийдигул Қосимзоданинг иддао қилишича, хотин-қизларнинг ҳижоби Тожик халқининг миллий кийими эмас ва ушбу мамлакатнинг маданияти ҳам ҳисобланмайди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз “Тожикистонда ҳижобга қарши курашнинг шиддатли тус олиши”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Душанбе давлатининг расмийлари аёлларнинг ҳижобини ечиш мақсадида тамойилларга зид равишда кескин чораларни қўллашмоқда. Тожикистон аёллари ва оила ишлари бўйича қўмита раиси Ийдигул Қосимзоданинг иддао қилишича, хотин-қизларнинг ҳижоби Тожик халқининг миллий кийими эмас ва ушбу мамлакатнинг маданияти ҳам ҳисобланмайди. У ўз мақоласида шундай даво қилдики, тожик халқининг аёл қизлари ўзларининг миллий маданиятларидан бехабар бўлиб, ҳижоб кийиб олишади. Ушбу мавзу эса бегонапарастлик ва уларнинг миллий маданиятларидан огоҳ эмасликларининг нишонасини яққол намоён этади. Душанбе давлатининг расмийлари ўзларининг ҳамма уринишларини ва саъй-ҳаракатларини собиқ совет иттифоқи давридаги коммунизм сиёсатлари ва мафкурасидаги ғояларини ва қарашларини Тожикистон миллий маданияти сифатида ушбу мамлакатнинг мусулмон халқига нисбатан мажбурий сингдиришга бағишламоқда. Душанбе расмийларининг диний ва ҳижоб масаласидаги нуқтаи назарлари Исломнинг асл тамойиллари билан тўғри келмайди.

     Шу боисдан, Тожикистон халқи Душанбе давлатининг талабларини бажаришни унчалик ҳам ўзлари учун эп кўришмайди. Душанбе расмийлари исломий ҳижобга ҳеч қандай таалуқли жойи йўқ бўлган совет иттифоқи давридаги либосларни миллий либос дея талқин қилади ва ушбу кийинишни сақлаб қолишни таъкидлайди. Лекин Тожикистон расмийлари таъкидлаётган ушбу миллий либослар ва кийинишлар аёл қизларнинг тана аъзоларини шариат белгилаган доирада беркитмайди. Дарҳақиқат, тожик халқи Эрон халқи сингари муштарак ва чамбарчас маданиятга эгадир. Эрон маданиятида ер, ҳижоб ва аёлларнинг кийиниши мукаммал бўлиб, олдиндан яъни ислом дини пайдо бўлган даврдан бошлаб бутун Эрон бўйлаб кенг тарқалди ва одат тусига айланди. Ҳақиқатга қараладиган бўлсак, Тожикистон хотин-қизлари қатъиятлик билан ҳижобга ўранишни истаётган кийиниш масаласи бугун юзага келмаган. Ушбу ҳижобнинг қадимийлиги Исломдан олдинги даврга қайтади. Душанбе давлати расмийларининг қистовлари собиқ Шарқ блокига қарам бўлган давлатларнинг ва бирлашган комунистлар тизимлари ҳамда қарор қабул қилишда марказлашган ҳарбий таълимдан келиб чиққан бўлиб, унча узоқ бўлган даврни ўз ичига олади ва ушбу масала иккинчи жаҳон уруши йилларига бориб тақалади.

      Тожикистон таълим вазирлиги мактабларда таълим олувчи ўқувчи-қизларга ҳижоб кийиш, ўғил болаларга эса соқол қўйишни тақиқлади. Бу ҳақида идора матбуот хизматига асосланиб, "Ховар" агентлиги қилган. "Тожикистонлик ўқувчи-қизларга мактабда таълим олиш давомида ҳижоб, тор, йиртиқ жинси, калта юбка кийиш, қулоқнинг фақат бир томонига зира тақиш, кўзга ташланадиган тарзда бўяниш тақиқланади. Ўғил бола ўқувчиларнинг соқол қўйиши, сочларини ўстириши, зирак тақиши, тирноқ ўстириши мумкин эмас, жинси шимларга фақат қишки мавсумда рухсат берилади", - дейилади хабарда. Агентликнинг аниқлик киритишича, таълим вазирлиги ўқувчиларга шунингдек татуировка солдириш, реклама ёзувли ва бошқа мамлакатларнинг давлат рамзлари туширилган футболкаларни кийишни тақиқлайди. Машғулотларга спорт кийимида келиш мумкин эмас, жисмоний тарбия дарси бундан мустасно. 

      Таълим вазирлиги мактаб формасини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилишни тавсия қилди, бироқ бу мажбурий эмас. Шуларнинг барчасига қарамай, Душанбе давлатининг расмийлари Тожикистон халқининг маданиятига ва тарихига қайтишни ўрнига комунистлар тузумидаги инсониятга доғ бўлган даврга қайтишга уринмоқда. Бироқ ушбу ҳаракатлар Тожикистон халқининг нисбий қаршиликларига ва норозилигига сабаб бўлмоқда. Айниқса аёллар ва қизлар томонидан кескин қарши олинмоқда. Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари алоҳида рейдлар ташкил этишган. Улар бозорларда, одам кўп тўпланадиган жойларда қизлар ва аёллар орасида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Тожикистоннинг турли  шаҳарларида ҳатто полиция ходимлари ҳам  исломий кийим ва ҳижоб кийган аёлларни ҳижобни олиб ташлашини талаб этишмоқда. Айни пайтда, аксарият тожик аёллари ҳижобни сақланиб қолишини истаб унга  мойиллик кўрсатади. Аммо исломга мойиллик ва динга интилиш жараёни Тожикистонда тобора кенгайиб бормоқда. Ушбу мавзудаги муҳим жиҳати шундаки, Душанбе давлати расмийларининг тожик мусулмон халқининг иқтисодий ва маиший муаммоларини ҳал этиш ўрнига хотин-қизларнинг ҳижобига қарши кураш олиб бормоқда ва уларнинг ҳижобини ечишларини қаттиқ талаб қилмоқда.

    Шунингдек, халқнинг иқтисодий ва маиший шароитини яхшилаш ва ушбу муаммоларни ҳал этиш ўрнига Тожикистонда исломга бўлган мойилликнинг кенг тарқалишига ва юксалишига нисбатан қаршилик кўрсатишади ва ушбу ишлардан хавотирга тушишади. Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода яқинда шундай эълон қилдики, Тожикистонда жорий йилнинг дастлабки уч ойида жиноятлар кўлами 95 фоизга ошган. Умумий қилиб айтганда шуни айтиш мумкинки, душанбе давлати халқнинг асосий муаммоларини ҳал этиш ўрнига Тожикистон омма афкорини ва жамият нигоҳини ҳижоб сингари масалаларга тортишга ва чалғитишга уринади. Ваҳоланки, Тожикистонда айни пайтда қашшоқлик ва ночорлик кўлами шунингдек жиноятчилик кенг тарқалди ва илдиз отди. Агар Тожикистон давлатининг расмийлари порахўрлик ҳолатларини барҳам беришса, давлат бюджетини талон-тарож қилишга қаратилган ҳаракатларга чек қўйишса ҳамда коррупцияни олдини олса 8 миллион аҳолига эга бўлган Тожикистон жамиятининг кўплаб муаммолари бартараф бўлади.          

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ