Тожикистон, Покистон, Афғонистон ва Хитой ҳарбий масъулларининг учрашуви бўлиб ўтди
Тожикистон, Покистон, Афғонистон ва Хитой ҳарбий масъуллари 4 мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликларининг янги стратегияси масаласини муҳокама қилдилар.
Мухбиримизнинг хабарига кўра, Тожикистон, Покистон, Афғонистон, ва Хитой ҳарбий қўмондонлари Душанбе шаҳрида ўтказган 4 томонлама учрашувида минтақа миқёсида терроризмга қарши курашни кучайтириш ҳамда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга кумаклаш зарурлигини таъкидладидар.
Тожикистон мудофаа вазири ўринбосари Имомали Зарробзода, Хитой армияси пиёда кучлари қўмондони Ли Зуо Ченг, Покистон армияси бош штаби раиси Қамар Жовид Божво, Афғонистон армияси штаби қўмондони Муҳаммад Шариф Яфталий Душанбе шаҳрида ўтказилган ушбу йиғилишда терроризмга қарши кураш учун энг яхши қўшма бир армияни ташкиллаштириш ҳамда маълумотлар алмшаш лозимлигини таъкиладилар.
Мазкур 4 томомонлама йиғилишда шунингдек Афғонистоннинг сиёсий ва ҳарибий вазиятини яхшилаш, Афғонистон билан Тожикистон чегара кучларининг ҳарбий қудратини ошириш учун ўзаро ҳамкорликларни чуқурлаштириш борасида келиша олишди.