Туркманистон парламенти Ўзбекистон ва Қозоғистон билан шартномаларни ратификация қилди
Туркманистон парламенти – 5-чақириқ Мажлисининг 22-кенгашининг навбатдаги мажлисида депутатлар қатор қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама этиб, қабул қилишди.
Кун.ўз сайтига кўра, хусусан, "Туркманистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида", "Туркманистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида"ги ҳужжатлар лойиҳалари шулар жумласидан. Бу ҳақда Туркманистон ҳукумати портали хабар қилмоқда.
Бундан ташқари, парламент йиғилишида Мажлиснинг "Туркманистоннинг "Mälikguly Berdimuhamedow" медалини таъсис этиш тўғрисида" қонун лойиҳаси муҳокама этилиб, қабул қилинган.