Қирғизистон конституциясида ўзгартиришлар киритиш масаласи атрофидаги баҳслар
(last modified Sat, 13 Aug 2016 09:53:28 GMT )
август 13, 2016 14:53 Asia/Tashkent

Қирғизистон конституциясида ўзгартириш ва ислоҳотлар киритиш учун референдум ўтказишга бу мамлакат парламентининг аксарият вакиллларини розилиги билан бир пайтда, конституцияда ўзгартиришлар киритиш масаласи атрофидаги баҳслар сўнгги кунларда қирғиз халқи ва жомеасида авж олган.

8 чи август куни ва Қирғизистон парламенти томонидан чиқарилган қарори билан бир вақтда келиб чиққан баҳс ва жанжаллар минтақанинг сиёсий доиралари эътиборини ўзига жалб этиб келмоқда. Хусусан  бу орада  давлат позицияини кучайтириш мавзуси  бу мамлакат конституциясида ўзгартириш ва ислоҳотлар киртишнинг энг асосий сабаби деб айтилмоқда.

Ҳукумат раиси лавозимини эгаллаб тураётган Қирғизистон президенти ва  парламент сайловларидан келиб чиққан давлат раиси сифатида бу мамлакат бош вазирини бир бирлари қаршисидаги позициялари туфайли  конституцияда ўзгартиришлар киритиш учун қирғизистонлик сиёсий доиралар саъй ҳаракат қилишмоқда.

Президентлик системадан парламент тузумига ўтиш мақсадида Қирғизистон давлат системасини ўзгартириш учун референдумни ўтказилиши  Марказий Осиё давлатари учун ўз навъидаги ибрат намуна сифатида эслатган бўлсада аммо   эндиликда  ҳукумат системасини ўзгартиришга тегишли қонунни мукаммал бўлмагани ҳамда ҳукумат системасини ўзгартирилганидан кейин конституциядаги мавжуд ноаниқликлар Қирғизистон  жомеасининг сиёсий ва ижтимоий ўзгаришларида боши берк кўча ва муҳим муаммога айланиб қолган.

Ушбу муаммо ва ё боши берк куча  парламент тузумига ўтганлиги ортидан давлат ташкил этиш учун қирғизистонлик партияларнинг бирлиги ва коалицияларини ташкиллаштирилиши аввалидан  маълум бўлди, аммо партияларни мустаҳкамланиши ва демократик механизмларни кучайиши ортидан қирғизистонлик партияларнинг бирлик ва коалицияни ташкил этишлари,  ўз ўрнини машҳур партияларга бериб уларни  бу мамлакат сиёсий арсасида афзал партияларга айланишларига сабаб бўлиши ва ушбу йўналишидан янги конституияда мавжуд бўлган оралиқлар в камчиликлар барҳам этилади деган умидлар бор эди.

Бу ният ва мақсадлардан ҳеч бири амалга оширилмади. Бу масалани Қирғизистонда бирин кетин номустаҳкам  давлатларни ташкил  этилганига мушоҳада қилиш мумикн.

 Бу баҳс ва мунозараларнинг авжи,  Қирғизистон президенти билан қарашлари тўғри келмаган ва фикр- нуқтаи назардан фарқ қилаётган  бу мамлакатдаги Республика партияси раиси Умарбек Бобновни ўз симматидан четлаштирилганидан кейин  Қирғизистондаги парламент ҳукумат тузумининг масаласи бошқа мазмун маъно касб этди.

Эндиликда,  давлат системасини мустаҳкамлаш ва бош вазир масъулиятини кўпайтириш ҳамда  президент масъулиятларини камайтириш мақсадида  Қирғизистон конститциясида ислоҳотлар ва ўзгартиришлар киритилиши билан  Қирғизистон жомеасида ҳоким бўлган парламент тузумини асосий йўналишига қайтишига умид қилинмоқда.

Шу сабабдан  Қирғизистоннинг ҳозирги конституцясининг муаллифларидан бири,  Отамакон партияси раиси ва бу мамлакат парламент ваккилларидан бири бўлган Умарбек Текибоев  ҳам  Бишкекнинг ҳозирги давлати  конституцияда ўзгартиришлар киритиши билан  ўзининг собиқ қудратини қайта тиклаши мумкин деган ақидага эгадир.

У жомеадаги сиёсий ва ижтимоий субот ва тинчликни бу ўзгартиришларнинг асосий сабаби ва мақсадларидан эканлигини таъкидламоқда.

Бироқ Қирғизистондаги машҳур партиялар  қонуний ва демократик имкониятлар ва абзаллардан фойдаланишлари билан парламент системасидаги ҳукуматда қонунбузарликларни олдини олишни мақсад қилишган.

  Ҳукумат системасини президентликдан парламент системасига ўзгартиришдан келиб чиққан ижтимоий ва сиёсий муаммоларга таважжуҳ қилиб, ҳозирги конституцияни тузиш жараёнида  қирғизистонлик қонун муалифлари бу мавзуларни унча эътиор остига олишмагани айтилади.

 

 

 

Ёрлиқ