Қирғизистон Бош вазир ўринбосари ЙТҲда ҳалок бўлди
(last modified Sat, 07 Oct 2017 06:03:11 GMT )
октябр 07, 2017 11:03 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон Бош вазир
    Қирғизистон Бош вазир

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Қирғизистон Бош вазир ўринбосари Темир Жумақодиров ЙТҲда ҳалок бўлди, деб хабар берди РИА Новости.

Нашр хабарига кўра, Жумақодиров Бишкек яқинида шанба куни эрталаб юз берган аварияда ҳалок бўлган.

Бу ҳақда нашрга Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот котиби Чингиз Эсенгул ўғли маълум қилган.

"Соат тахминан 7.30ларда Москва туманининг Садовое қишлоғи ҳудудида "Тойота Ландкрузер" билан боғлиқ йўт-транспорт ҳодисаси юз берган. Автомобилда Бош вазир ўринбосари Темир Жумақодиров ва унинг ёрдамчиси Нурлан Жамгирчиев бўлган. Уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлишган", — деб хабар қилган агентликка суҳбатдош.

 

Ёрлиқ