Қирғизистон президентининг инаугурацияси маросими декабрда бўлиб ўтади
(last modified Tue, 24 Oct 2017 13:34:40 GMT )
октябр 24, 2017 18:34 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президенти
    Қирғизистон президенти

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияи 1 декабрь куни бу мамлакатнинг янги сайланган президентининг инаугурацияси маросимини бўлиб ўтишини маълум қилди.

Бишкекдан Форс ахборот агентлиги хабарига кўра,  Қирғизистон МСК шунингдек овозларни бутунлай санаб чиқилганлиги ва бу мамлакатдаги сайлов қонунларни бузилган ҳолатларни кўриб чиқилганлигини тасдиқлашиши билан  сайловнинг сўнги натижалари 28 октябрь эълон этилади ва янги президент инаугурацияси маросимини ўтказилиши  1 декабрда режалаштирилган деб қўшимча қилди.

Қирғизистон қонунлари асосида бу мамлакат МСК  сайловлар ўтказилганининг 20 кунидан кейин  расмий натижаларни эълон этиб,  яна 30 кунидан сўнгэса янги президент инаугурацияси маросими ўтказилади.

Айтиш керакки Қирғизистонда шу йилнинг 15 октябрида президентлик сайловлар ўтказилди. Биринчи натижалар асосида бу мамлакат собиқ бош вазири Соооренбой Жеенбеков 54 фойиздан кўпроқ овозларни касб этиб ғалаба қозонди.

Ёрлиқ