Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ўтказилди
(last modified Sat, 27 Jan 2018 09:06:06 GMT )
Январ 27, 2018 14:06 Asia/Tashkent
  • «Марказий Осиё + Япония»
    «Марказий Осиё + Япония»

26 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Саидикрам Ниязхўжаев бошчилигидаги делегация Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё + Япония» мулоқотининг юқори мансабдор шахслари 12-йиғилишида иштирок этди.

Бу ҳақда ТИВ ахборот хизматига таяниб Кун.уз сайти хабар қилган.

Тадбирда мазкур шакл доирасида транспорт ва логистика, туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. 

Минтақавий хавфсизликни таъминлашдаги алоқалар юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти доирасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кейинги амалий чоралар кўриб чиқилди.

Ёрлиқ