Қирғизистон совуқлар туфайли 26-январдан Ўзбекистонга электр энергияси экспортини тўхтатмоқда
Январ 27, 2018 18:08 Asia/Tashkent
Қирғизистон Энергетика давлат ширкати раиси Айбек Алиев бу борада хабар берган.
Форс ахборот агентлигининг хабар беришича, Қирғизистон совуқлар туфайли бугундан Ўзбекистонга электр энергияси экспортини тўхтатмоқда
«Битимга кўра 2017 йилнинг декабридан Ўзбекистонга электр энергияси экспорти давом этмоқда. Бугунги кунда экспорт ҳажми 100 мегаваттга пасайтирилди, қўшни давлатлар билан эртанги кундан совуқ ҳарорат кузатилаётгани туфайли экспортни тўхтатиш масаласи муҳокама қилинди», - деб хабар берди Қирғизистоннинг «Миллий энергетика ҳолдинг компанияси» ОАЖ бошқаруви раиси Ойбек Калиев 25 январь куни 2017-2018 йилги кузги-қишки мавсум бўйича йиғилиш давомида.