Остонада Назарбоев ва Раҳмон учрашдилар
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Остона шаҳрида Қозоғистон президенти ва Тожикистон президентлари учрашганида иккитомонлама ҳамкорликлар ва алоқалари масласини муҳокама қилдилар.
Учрашув куннинг иккинчи қисмига мўлжалланган, унинг якунларига кўра қатор ҳужжатлар имзоланди.
Қозоғистонликлар Тожикистонда ва тожикистонликлар Қозоғистонда энди рўйхатдан ўтмаган ҳолда 30 кун бўла оладилар.
“Энди фуқароларимиз томонлар ҳудудларига сафарларда рўйхатдан ўтмаган ҳолда 30 кун, рўйхатдан ўтган ҳолда эса 90 кун бўла оладилар”, деб айтди Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан Остонадаги қўшма матбуот анжуманда.
Шунингдек, икки давлат ҳукуматлари Қозоғистон ва Тожикистон ҳудудларига кириш ёки у ерда бўлиш шартларини бузган шахсларни аниқлаш ва ватанларига қайтариш – реадмиссия ҳақидаги келишувни имзолашди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонага расмий ташриф билан келган Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни “Парасат” ордени билан тақдирлади.